Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-19 термаси ўртоқлик ўйинида БАА ёшларини мағлубиятга учратди

Ўзбекистон U-19 термаси ўртоқлик ўйинида БАА ёшларини мағлубиятга учратди

  23.10.2017 18:22
  0
  689
Ўзбекистон U-19 термаси ўртоқлик ўйинида БАА ёшларини мағлубиятга учратди

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик доирасида бугун, 23 октябрь куни БАА ёшларига қарши майдонга тушди.

Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган беллашувда Ўзбекистон ёшлар термаси 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона голга 63-дақиқада Ислом Кенжабоев муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки жамоа вакиллари 25 октябрь, чоршанба куни яна бир ўртоқлик ўйинида ўзаро куч синашиб кўришади.  

Ўртоқлик учрашуви
Тошкент, “Бунёдкор” 
23 октябрь, душанба

Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 — 1:0 (0:0)

Гол: Ислом Кенжабоев (63 – пенальти)

Огоҳлантириш: Умид Эргашев (90)

Амалга оширилмаган пенальти: Халфан ал-Ноби (45)

Ўзбекистон U-19: Умид Эргашев, Жасур Раҳимов (Жасур Эрмаматов), Иброҳим Йўлдошев, Дилшод Саидов, Суҳроб Иззатов, Алишер Салимов, Расул Йўлдошев (Шоҳрух Абдураҳмонов, 55), Санжар Зокиров (Асадбек Собиржонов, 82), Ҳасан Йўлдошев (Акмал Мозговой, 46), Ислом Кенжабоев, Шаҳбоз Умаров (Бобуржон Асқаров, 46).

Захира: Жавоҳир Қиличев, Обиджон Толипов,  Нодир Куйбаков, Абубакир Мўйдинов, Акмал Мозговой, Жаҳонгир Абдусаломов, Бобуржон Асқаров, Аббос Жумақулов, Элбек Жуманов, Шоҳрух Абдураҳмонов, Асадбек Собиржонов, Жасур Эрмаматов.

БАА U-19: Суҳаил Абдулла Мутаваа, Умар Саид (Муҳаннад Аҳмад, 85), Мажид Султон, Саиф ал-Сваиди, Умар Салим, Холид ал-Белуши, Али Салеҳ (Муҳаммад ал-Досари, 85), Халфан ал-Ноби, Абдулраҳмон Салеҳ (Муҳаммад Сирваши, 69), Аҳмад Фавзи (Рашид Ҳалфан, 69), Фаҳад ал-Ҳаммади.

Захира: Салим Аҳмад, Саиф Абдулраззоқ, Муҳаммад ал-Досари, Рашид Ҳалфан, Марван Фаҳад, Муҳаннад Аҳмад, Наҳиян Адҳил, Юсуф Айман, Муҳаммад Сирваши, Эсса Аҳмад, Ҳалил Шукри, Султон Саид Мофтаҳ. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz