Қайднома

Қидирув

Рафаэль Варан Зиданнинг қачон жахли чиқишини айтди

Рафаэль Варан Зиданнинг қачон жахли чиқишини айтди

  25.10.2017 18:20
  0
  771
Рафаэль Варан Зиданнинг қачон жахли чиқишини айтди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан бош мураббий Зинедин Зидан ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Зидан гапирган вақтда уни барча эшитади. Чунки барча футболчилар ундан нималарнидир ўрганишга ҳаракат қилишади.

Зидан бизни майдонда кўпроқ таваккал қилишга чорлайди, биз эса юқори даражада футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Унинг жахли фақат қачон керак бўлганда чиқиши мумкин. Лекин Зидан доим сокин ва совуққон бўлишга ҳаракат қилади.

Жамоада ички муҳит аъло даражада. Шунингдек, асосий таркиб учун бизда соғлом рақобат ривожланган. Ҳар бир футболчи бир-бирига доимо ёрдам беради ва жамоа кучайиши учун бирга ҳаракатни амалга оширади.

“Реал” айнан мана шу футболчилар билан дунёда энг кучли клубга айланди”, – дейди Варан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz