Қайднома

Қидирув

Роббен: «Лейпциг»га қарши энг юқори даражадаги ўйин бўлди»

Роббен: «Лейпциг»га қарши энг юқори даражадаги ўйин бўлди»

  26.10.2017 19:52
  0
  481
Роббен: «Лейпциг»га қарши энг юқори даражадаги ўйин бўлди»

«Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Германия Кубоги доирасида «РБ Лейпциг»га қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида тугади ва пенальтилар сериясида омад мюнхенликларга кулиб боқди.

«Бу энг юқори даражадаги футбол эди, иккита кучли жамоа бир-бирига қарши тўп сурди. Асабий ва қайноқ ўйин бўлди, натижада анча-мунча асаб толаларини йўқотдик.

Мураббий бу ўйинга бизни яхши тайёрлади ва биз ундан буни кутгандик. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик, бироқ тўпга ўзимиз хоҳлагандек эгалик қилолмадик. Тушунаман, ҳимоямизда ҳаммаси жойида, бироқ вазият яратиш борасида хатоларимиз талайгина», — дейди Роббен.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz