Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Ноқулай рақибни мағлубиятга учратдик»

Рўзиқул Бердиев: «Ноқулай рақибни мағлубиятга учратдик»

  27.10.2017 10:38
  0
  882
Рўзиқул Бердиев: «Ноқулай рақибни мағлубиятга учратдик»

“Машъал” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар иккала жамоалар мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрларини билдиришди. Дастлаб жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтди.

-“Машъал” биз учун жуда ноқулай рақиб ҳисобланади, агар ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, Муборакда бунгача ўн икки йил муқаддам ғалабага эришган эканмиз.

Бу жуда катта вақт. Ҳозирги пайтда жамоамизнинг ҳолати анча яхши, кейинги ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказаяпмиз. Бу ҳам бугунги ғалабамизга омил бўлди.

Бугун шунингдек омадимиз ҳам келди. Ҳисоб 1:2 бўлиб турган пайтда Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни тенглаштириши ҳам мумкин эди. Аммо ундан омад юз угирди. Ўйлайманки, бугунги ўйинимиз мазмунлироқ бўлди. Шуни эвазига ҳам қозондик.

Албатта, сўнгги дақиқаларда ҳисоб йирикроқ бўлиши мумкин эди. Аммо бу вазиятлардан биз фойдалана олмадик.

Шахзод Шайманов ҳақида? Ушбу ўйинчининг дарвозамизга гол уриш ҳоҳиш истаги юқорироқ шекилли, мана уч йилдирки Муборакдаги ўзаро учрашувларда дарвозамизга гол ураяпти. Ажойиб ўйинчи.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz