Қайднома

Қидирув

«Барселона» Гризманнинг агенти билан музокара олиб борди

«Барселона» Гризманнинг агенти билан музокара олиб борди

  27.10.2017 17:11
  0
  776
«Барселона» Гризманнинг агенти билан музокара олиб борди

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти ҳали–ҳамон “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг тарқатаётган хабарига кўра, каталонияликлар Франция терма жамоаси футболчисининг агенти билан музокаралар олиб боришган.

Шунингдек, “Барселона” устози Эрнесто Вальверде ҳам Гризманн трансфери амалга ошишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” аввалроқ Гризманн трансферини амалга ошириши учун ҳаракат қилиб кўрганди, бироқ футболчи учун сўралган 200 млн еврони тўлай олмаганди.

Айтишларича, “Барселона” “Атлетико” етакчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Гризманннинг “Атлетико” билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йил якунига етади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz