Қайднома

Қидирув

«Наполи» Андре Сильвани сотиб олиш ниятида

«Наполи» Андре Сильвани сотиб олиш ниятида

  28.10.2017 17:43
  0
  504
«Наполи» Андре Сильвани сотиб олиш ниятида

«Наполи» раҳбарияти «Милан»дан португалиялик ҳужумчи Андре Сильвани сотиб олиш имкониятларини чамаламоқда.

Неаполликларнинг фикрларига кўра, «Милан» жорий мавсум якунида ЧЛ йўлланмасини қўлга киритолмаса, трансферларга сарфланган 200 миллион еврони қоплаш учун бир қатор футболчиларни сотишга мажбур бўлади.

Rai Sportнинг хабар беришича, неаполликлар футболчининг агенти билан алоқага чиқишган ва мижозини «Наполи»да асосий ҳужумчи ролига кўтармоқчи эканликларини айтишган.

Тахминларга кўра, Сильвани сотиб олиш йўлида «Наполи»га «Арсенал» ва «Барселона» каби жамоалар рақобат тақдим қилиши мумкин.

Қўшимча маълумот: жорий мавсум аввалида «Милан»га «Порту»дан 38 миллион евро эвазига ўтган иқтидорли ҳужумчи ЕЛ доирасидаги 7та ўйин (квалификацион раундлар ҳам ҳисобга олинган)да 6 та гол урди.

Бироқ Италия «А» сериясида голлари ҳисобини ҳали очганича йўқ.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz