Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон биринчилиги. «Насаф-2» ўз майдонида «Хотира-79»ни мағлуб этди

Ўзбекистон биринчилиги. «Насаф-2» ўз майдонида «Хотира-79»ни мағлуб этди

  29.10.2017 19:33
  0
  468
Ўзбекистон биринчилиги. «Насаф-2» ўз майдонида «Хотира-79»ни мағлуб этди

Бугун “Насаф-2” жамоаси ўз майдонида “Хотира-79” жамоасини қабул қилди. Учрашувда “Насаф” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кейинги муваффақиятсизликлардан турнир жадвалининг хавфли худудига тушиб қолган жамоамиз, бугун ғалаба қозониши талаб этилар эди.

Ана шундай мақсадда майдонга тушган футболчиларимиз олдиларига қўйилган вазифани муваффақиятли адо этишди.

Учрашувдаги ҳисоб 13-дақиқада Самандар Шукруллаев томонидан очилди. Бу тўпга меҳмонлар 18-дақиқадаёқ жавоб қайтаришди 1:1. Учрашувнинг 39-дақиқасида Худоёрхон Сагдуллаев жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди-2:1.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳам футболчиларимиз кўплаб голли вазиятларни ярата олишди, аммо биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футбол намойиш қилишди. Қандай бўлмасин ҳисобни тенглаштиришни мақсад қилган меҳмонлар ҳам гол уриш учун имкониятларга эга бўлишди. Аммо бу вазиятларда ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилишди.

Учрашувнинг 79-дақиқасида Худоёрхон Сагдуллаев яна бир марта “Хотира-79” жамоаси дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни 3:1га ўзгартирди.

Учрашув ана шу ҳисобда якунига етди.

Шундай қилиб, “Насаф-2” жамоамиз бу турда рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.

 Ўзбекистон Биринчилиги 35–тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Хотира-79” (Уйчи) 3:1 (2:1)

29.10.2017. “Насаф” ФМ майдони. 15:50        

Бош ҳакам: Даулетбай Жалимов (Тошк.вил.)

Қанот ҳакамлари: Махмуд Турдиев (Жиззах), Феруз Достонов (Жиззах)

Захира ҳаками: Равшан Абдувохидов (Қарши)

Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).      

Голлар: Самандар Шукруллаев, 13’-1-0, Худоёрхон Сагдуллаев, 39’-2:1, 67’-3:1 –Раҳмонжон Уринов, 18’-1:1

“Насаф-2”: 21.Амир Лутфуллаев, 5.Шерзод Насруллаев, 6.Жаҳонгир Ҳалимов, 7.Наврўзжон Изатиллаев (с), 10.Худоёрхон Сагдуллаев (14.Алпомиш Миров 90+1), 15.Шахбоз Эркинов (8.Шоҳмалик Комилов 60),   19.Муҳриддин Зоиров (38.Ориф Муродов 65), 27.Мирзабек Жониқулов (22.Элбек Отақулов 81), 32.Отабек Комилхонов, 33.Шохруҳ Неъматов (31.Фарруҳ Абсаломов 74), 42.Самандар Шукруллаев.

Захира: 25.Элшод Қодиров, 45.Жасур Жумаев.

“Хотира-79”: 32.Дилхуш Муйиддинов (6.Шахзодбек Саминжонов 46), 3.Санжар Тошпўлатов, 4.Бобиржон Мамажонов (40.Алишер Пахритдинов 46), 8.Сарвар Сафаров (7.Ҳасанжон Тешабоев 69), 9.Рустам Аъзамов (с), 10.Сардор Теляков, 11.Фозилбек Дехқонов, 12.Шахзоджон Маъмуржонов, 13.Раҳмонжон Уринов, 14.Хондамир Юлдашев, 19.Шукур Жумабоев.

Захира: 15.Баҳром Юлдашев, 24.Соҳибжон Ботирхонов, 25.Омаджон Тоштемиров.

Огоҳлантириш: Худоёрхон Сагдуллаев (87) - Сарвар Сафаров (60), Шахзоджон Маъмуржонов (81).


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz