Қайднома

Қидирув

«Бавария» Швеция 2-лигасидан футболчи сотиб олди

«Бавария» Швеция 2-лигасидан футболчи сотиб олди

  30.10.2017 05:23
  0
  536
«Бавария» Швеция 2-лигасидан футболчи сотиб олди

Бундеслигада яна етакчиликни ўз қўлига олган "Бавария" швециялик 16 ёшли Алекс Тимосси Андерсонни ўз таркибига қўшиб олди.

Мюнхенликлар расмий сайтида ёзилган хабарга кўра,  "Хельсинборг" клуби аъзоси келаси мавсумдан "Бавария" либосида майдонга тушади.

Икки томон келишувига биноан ёш Андерсон 2017-2018 мавсумида Швецияда тўп суради. Ҳозирча, шартноманинг молиявий томонлари ҳақида маълумот берилмаган.

"Бавария" спорт директори Ҳасан Салихамиджич ёш футболчи ҳақида шундай дейди:

"Тўғри, Алекс Тимосси Андерсоннинг клуби ўз мамлакатида ҳам у қадар машҳур эмас. Лекин "Хельсинборг" шундай истеъдоднинг кашф этилишида муҳим роль ўйнади.

У келажакда, албатта, юлдуз футболчилар сафидан ўрин олишига ишонаман".

Ярим ҳимоя марказида тўп сурувчи Алекс Андерсон Швеция иккинчи лигаси иштирокчиси "Хельсинборг"да бу мавсум 16 бор майдонга тушиб, 2та гол урди. Бир неча голларга ассисентлик ҳам қилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz