Қайднома

Қидирув

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 87-сонида

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 87-сонида

  30.10.2017 09:46
  0
  623
Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 87-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 87-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ноодатий қарорлар соғинчи

Ҳаёт ҳақиқатига муносабат нуқтаи назаридан олсак, одамлар икки тоифага бўлинадилар. Яъни ҳар қанча аламли, афсусланарли бўлса ҳамки, мавжуд реалликни қабул қиладиганлар ва маълум манфаат илинжида ҳақиқатдан тонадиганлар гуруҳига. Футбол дунёси шу икки ўртада ёниб-қовурилмоқда.

- Виталий Денисов: «Ўзбекистон ватаним унинг шарафини ҳимоя қилишдан ғурурланаман»

Москванинг «Локомотив» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ўтган ҳафта «Советский спорт» нашрига катта интервью берди.

- Олий лига: «интрига» узайиши нақадар яхши

Сўнгги тур шарҳи, статистик рақамлар, фактлар...

- Ҳакамнинг «Пахтакор» ўйинларидаги хатолари тасодиф(ми?)

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўйини ҳақида шу қадар кўп гапириб юборилдики, айтилмагани қолмагандек. Мана, Азиз Асимов машҳурликда ҳаттоки, Равшан Эрматовдан қолишмайди энди...

- Азиз Ибрагимов Латвия чемпиони

ЁХУД ЛЕГИОНЕРИМИЗНИНГ СЎНГГИ ҲАФТАСИ

- Тўғри қарор ва ўзгача ёндашув бизни мақсад сари элтиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси келаси ой БААга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу баҳс ЎФФ ва БФА ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви билан боғлиқ. Учрашув аҳамияти паст эмас, айнан унинг учун терма жамоага вақтинчалик мураббий тайинланди - Рўзиқул Бердиев...

- Интеграция кубоги!

УЕФА ЖЧ-2018дан кейин, тўғрироғи, келгуси йилнинг сентябрь ойидан ўз қарамоғидаги терма жамоалар ўртасида бутунлай бошқача мусобақа - Миллатлар лигасига старт беради. Янги турнир формат нуқтаи назаридан аксарият миллий чемпионатларни эслатиб юборади...

- Шаҳрам Ғиёсов: «Бу мавсум «Реал»га осон бўлмайди»

Бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадасида кумуш, жорий йил Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатида эса олтин медаль соҳибига айланган Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов миллионлар ўйинига ҳам бефарқ эмас. Биз у билан айнан миллионлар ўйини мавзусида дилдан суҳбатлашдик.

- Трансфер динамикаси

ФУТБОЛ БОЗОРИ ҚАНДАЙ РИВОЖЛАНГАН?

- «Граф»нинг ноёб топилмаси

Жорий йилнинг 31 августида Давиде Заппакоста «Челси» билан тўрт йиллик шартномага имзо чекди. «Кўклар» ишқибозлари дарҳол янги футболчи ҳақида кўпроқ билиш мақсадида интернетга мурожаат қилишди - «Заппакоста ким ўзи?».

- Моҳиятини йўқотмаган интервью

Лев ЯШИН: «ФУТБОЛ БОБИДА ИРИМЧИМАН»

- Вануату учун энг яхшиси Кейн

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИНИ АНИҚЛАШ УЧУН ЎТКАЗИЛГАН ФИФА СЎРОВИГА НАЗАР

- Навқирон намуна

ГЕРМАНИЯДА ШОВ-ШУВ КЎТАРГАН ЁШ МУТАХАССИС ҲАҚИДА

- Турли хил кўрсаткичлар бўйича

ҲАР СОҲАГА БОҒЛИҲ РЕКОРД ҲАМДА АНТИРЕКОРДЛАР

-Роберто Мартинес: «Олдимизда тенги йўқ чорлов турибди»

Роберто Мартинес Бельгия миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк муваффақиятини нишонлади - «қизил иблислар» УЕФА аъзолари орасида биринчи бўлиб, Россия-2018 мундиали йўлланмасини нақд қилишди.

- Рикардо Родригес: «Тирик қолганимнинг ўзи мўъжиза»

Ёзги трансферлар бозорида катта лойиҳа асосида иш бошлаган «Милан» ҳозирча сарфланган миллионлар самарасини кўрганича йўқ. Хусусан, «россонерлар» либосини катта умидлар билан кийган ҳимоячиси Рикардо Родригеснинг ишлари ҳам унча юришмаяпти...

- МУХЛИС МАКТУБИ: «Олтин ўрта»ни ушлаш керак...

ЎФФнинг янги раҳбарияти бирданига катта ислоҳотларга қўл уриб, барча мухлисларда келажакка ишонч ҳиссини оширди. Айниқса, ҳакамларга нисбатан қаттиққўллик қилинаётгани кўпчиликка ёққани аниқ. Чунки ҳакамларнинг хатолари ёки нохолис ишларидан зада бўлиб кетгандик...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz