Қайднома

Қидирув

Қозоғистон терма жамоаси Аргентина билан ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин

Қозоғистон терма жамоаси Аргентина билан ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин

  30.10.2017 19:43
  0
  449
Қозоғистон терма жамоаси Аргентина билан ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин

Қозоғистон футбол федерацияси спорт директори Игорь Утробиннинг хабарига кўра, миллий терма жамоа Аргентина билан ўртоқлик ўйинини ўтказиши мумкин.

«Биз Аргентина билан музокаралар олиб боряпмиз. Албатта, бу жуда оғир ва катта меҳнатни талаб қилади. Ҳа, 14 ноябргача оз вақт қолди.

Бироқ тезкорлик билан молиявий муаммоларни бартараф этсак бўлгани. Умумий сумманинг 40 фоизини Қозоғистон футбол федерацияси тўлашга тайёр.

Қолган 60 фоизини эса потенциал ҳомийларимиз тўлаб бериши учун мулоқотлар ўтказяпмиз. Лионель Месси, Серхио Агуэро, Анхель Ди Мария, Хавьер Маскерано ва бошқа юқори даражали футболчиларнинг юртимизга ташриф буюриши катта воқелик.

Агарда маблағ топилса, аргентиналиклар асосий таркиби билан келишга тайёрлар»,-деди Утробин.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни Аргентина термаси Москвада Россияга қарши ўйин ўтказади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz