Қайднома

Қидирув

«Штурм» устози Австрия терма жамоасини бошқаради

«Штурм» устози Австрия терма жамоасини бошқаради

  03.11.2017 14:23
  0
  492
«Штурм» устози Австрия терма жамоасини бошқаради

Австрия футбол федерацияси «Штурм» клуби бош мураббийи Франко Фода билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

51 ёшли германиялик мутахассис 2018 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб жамоани қабул қилиб олади. Лекин Фода 14 ноябрь куни Вена шаҳрида ўтказиладиган Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувида Австрияни ўйинга бошлаб тушади.

Маълумотларга кўра, Фода Австрия ФФ билан 2019 йилнинг 31 декабрь кунига қадар шартнома имзолаган. Агар Австрия термаси 2020 йилги Европа чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритса шартнома муддати ўз-ўзидан узайтирилади.

Эслатиб ўтамиз, Фода Австрия терма жамоасида швейцариялик Марсель Коллернинг ўрнини эгаллади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz