Қайднома

Қидирув

«Бухоро» - «Қўқон-1912». Превью

«Бухоро» - «Қўқон-1912». Превью

  03.11.2017 14:41
  0
  554
«Бухоро» - «Қўқон-1912». Превью

4 ноябрь куни Олий лига 27-тур доирасидаги “Бухоро” – “Қўқон-1912”  жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг статистик маълумотларини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Ўзаро ўйинлар

Ушбу  жамоалар Олий лигада 23 бора тўқнаш келишган. Шулардан 9 тасида вакилларимиз ғолиб бўлишган, 2 та ўйин дуранг натижаси билан интиҳо топган. 12 та учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 45:33, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўинларда “Бухоро” 38, “Қўқон-1912” эса 29 очкони қўлга киритган.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:

19.08.2016 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 3:1

19.09. 2015 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

10.08.2003 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 4:2

04.05.2002 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

29.03.2000 «Бухоро» – «Қўқон-1912» 2:0

Ҳакамлар

Мазкур учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Ушбу ҳакам бундан олдин жамоамизнинг Қўқонда ўтказилган Ўзбекистон кубоги чорак финал жавоб учрашувида ишлаганди. Ўшанда вакилларимиз “Насаф”га қарши ўйнашганди ва баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Олий лига. 27-тур

“Бухоро” (Бухоро) – “Қўқон-1912” (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Назоратчи: А. Хатамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников

Бошланиш вақтлари

Жума куни бўлиб ўтадиган учрашув соат 17:00да бошланади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари майдонга тушишади. Ўйин соат 15:00да старт олади.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz