Қайднома

Қидирув

Исроил терма жамоаси мураббийи вазифасидан озод этилди

Исроил терма жамоаси мураббийи вазифасидан озод этилди

  03.11.2017 15:37
  0
  487
Исроил терма жамоаси мураббийи вазифасидан озод этилди

Исроил терма жамоаси бош мураббийи Элиша Леви ЖЧ-2018 мусобақасининг финал босқичига чиқиш вазифасини уддалай олмагани учун ўз лавозимидан четлатилди.

“Мен жамоа мусобақада яхшироқ иштирок этиши учун бор кучимни сарфладим. Доимо Исроилга мухлислик қилишга ваъда бераман. Биз жамоа футболчилари билан омадли ва омадсиз кунларни бошимиздан ўтказдик. Барча исроиллик футбол мухлисларига ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Терма жамоани ким бошқаришидан қатъий назар унинг ишларида омадлар тилайман”, - дейди мураббий.

Маълумот учун, Леви бундан икки йил аввал Эли Гутман ўрнига тайинланганди. Элиша Леви қўл остида Исроил терма жамоаси ўз гуруҳида 12 очко жамғариб, 4-ўринни эгаллади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz