Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда ишлайди

  03.11.2017 15:04
  0
  551
Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда ишлайди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-16 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубай шаҳрида Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

ФИФА ташкилотидан келган чақирув хатига кўра, ушбу мусобақада ФИФА рефериси Равшан Эрматов  бошчилигида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси иш олиб боради. Эрматовга мусобақа давомида қанот ҳакамлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

14 ноябрь куни Камбоджанинг Пномпень шаҳрида Осиё Кубоги-2019 саралашидан ўрин олган Камбоджа ва Иордания терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Мазкур ўйинни ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради.

Шунингдек, 4-8 ноябрь кунлари Қатар давлатида бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаши “С” гуруҳидан ўрин олган  учрашувларда яна бир ФИФА рефериси Азиз Асимов қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов билан биргаликда иш олиб боради.

4-8 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган U-19 Осиё чемпионати саралаши “I” гуруҳидан ўрин олган  учрашувларда эса ФИФА рефериси Шерзод Қосимов қанот ҳаками Тимур Гайнуллин билан ишлайди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz