Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Нефтчи» катта иштиёқ билан ўйнади»

Андрей Микляев: «Нефтчи» катта иштиёқ билан ўйнади»

  04.11.2017 10:27
  0
  407
Андрей Микляев: «Нефтчи» катта иштиёқ билан ўйнади»

“Нефтчи” – “Локомотив” (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.

– Учрашув жанговор руҳда кечди.

“Нефтчи” жамоаси ҳар бир ўйинда жиддий курашаётганига гувоҳи бўляпман. Бугун жамоамиз мухлислари ўз футболчиларини қўллаб-қувватлаши натижасида “Локо” ўз ўйинини тўлиқ намойиш эта олмади.

Иккинчи бўлимда яхши футбол кўрсатишимизга қарамай, вазиятларни голга айлантира олмадик.

“Нефтчи” жамоаси бугун катта иштиёқ билан ўйнади.

Фарғоналиклардан бундай ўйин кутмагандим. Балки мана шундай ўйин мавсум бошида кўрсатилганда, ҳолатлари анча яхши бўлар эди деб ўйлайман.

ЎФФнинг янги қарори? Ҳа бундай ўзгариш бўлиши ҳақида мавсум аввалида клублар огоҳлантирилиши керак эди. Қуйи поғоналардаги жамоаларнинг вазиятини тўғри тушуниб турибман. Шу сабаб, бу мавзуда тўлиқ фикр билдиришим қийин, – деди “Локомотив” устози.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz