Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Ман Сити» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлуб этди

АПЛ: «Ман Сити» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлуб этди

  05.11.2017 21:16
  0
  725
АПЛ: «Ман Сити» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлуб этди

Англия премьер лигаси 11-турининг марказий учрашувларидан бири ўз поёнига етди.

Манчестер шаҳридаги «Этихад Стэдиум»да кечган баҳсда «Манчестер Сити» «Арсенал»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Дастлаб, ўйиннинг 19-дақиқасида Кевин де Брюйне ўз маҳорати эвазига ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 50 дақиқасида Начо Монреаль жарима майдончаси ичида Стерлингга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқатага яқинлашган Серхио Агуэро зарбада адашмади.

65-дақиқада «Арсенал» ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Гол муаллифи Александр Ляказетт. Аммо 74-дақиқага келиб «шаҳарликлар» «тўпчилар» дарвозасига яна бир гол уриб, якуний ҳисоб 3:1 бўлишини таъминлашди.

Манчестер Сити – Арсенал 3:1 (1:0)

5 ноябрь, «Этихад Стэдиум»

Голлар: 1:0 – 19 де Брюйне, 2:0 – 50, пенальти Агуэро, 2:1 – 65 Ляказетт, 3:1 – 74 Габриэл Жезус.

Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Стоунз, Уокер, Делф, Сильва, Фернандиньо, Стерлинг (Гюндоган, 78), де Брюйне, Сане (Бернарду Силва, 87), Агуэро (Габриэл Жезус, 62).

Арсенал –  Чех, Косьельни, Колашинац, Бельерин, Монреаль, Озил, Рэмзи, Ивоби (Уилшер, 78), Джака (Жиру, 78), Санчес, Коклен (Ляказетт, 56).

Огоҳлантиришлар: Монреаль (49), Ляказетт (59), Косьельни (67), Отаменди (73), Джака (75), Санчес (77), Озил (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz