Қайднома

Қидирув

Ислоҳотлар зарурати регламентдан устун ёхуд «ИнтерФУТБОЛ»газетасининг 89-сонида

Ислоҳотлар зарурати регламентдан устун ёхуд «ИнтерФУТБОЛ»газетасининг 89-сонида

  06.11.2017 11:41
  0
  730
Ислоҳотлар зарурати регламентдан устун ёхуд «ИнтерФУТБОЛ»газетасининг 89-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 89-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ислоҳотлар зарурати регламентдан устун

Ниҳоят, ЎФФ футболимизда туб ислоҳотларни бошлади. Дастлаб мутахассислар ва бошқарув тизимлари ходимларини алмаштириш, ҳакамлар ишини холисона баҳолаш кўринишида кўзга ташланган ўзгаришлар олий лига форматини янгилаш бўйича чиқарилган қарор мисолида янада дадиллик касб этди...

- «Локо» шошилмаяпти, шекилли

Сўнгги тур шарҳи, статистик рақамлар, фактлар...

- Янги форматга ўтамиз

Ислоҳот бошида. Камида 2-3 мавсумдан буён журналистлар ва мутахассислар томонидан таъкидлаб келинаётган масалага ниҳоят, эътибор қаратилди...

- «Қуруқ» ҳафта

ЁХУД ЛЕГИОНЕРИМИЗНИНГ СЎНГГИ ҲАФТАСИ

- Атиги битта ўйин

Ҳа, биттагина ўйин учун бутун бошли термага янги бош мураббий тайинлангани футбол тарихида кўп учрамаса керак. Одатда, бундай вақтларда ёрдамчи мураббийлардан бирига мурожаат қилинарди. Аммо Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлар штабининг охирги йилларда орттириб олган «обрў»си инобатга олинса, ЎФФ томонидан қабул қилинган қарорни тушуниш мумкин...

- Ҳошимбек Шокиров: «Меҳнатларимиз саробга айланди»

Фарғона вилоятининг иккинчи жамоаси «Истиқлол» ўз майдонида «Ғаллаорол»дан 6:1 ҳисобида устун келди. Ушбу ютуқ сабаб «Истиқлол» 73 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади. Биз сўнгги тур учрашувидан сўнг «Истиқлол» клуби тўпурари, жорий мавсум 15та гол уришга эришган ҳужумкор ярим ҳимоячи Ҳошимбек Шокировдан интервью олдик.

- Олий лига сари қадам

«Цементчи»нинг муваффақияти баҳонасида аввалги мавсумлар қуйи лигадан кучлилар қаторига қўшилган жамоалар ҳақида тўхталамиз. Табиийки, олий дивизион дебютантларининг илк уринишда қандай ўйин ва натижа кўрсатишгани статистика ихлосмандларини етарлича қизиқтиради.

- Гол уриш баробарида

РОБЕРТ ЛЕВАНДОВСКИНИНГ БИЗНЕС ЛОЙИҲАЛАРИ

- Эдвин Ван Дер Сар: «Новчалигим сабаб дарвозага қўйишган»

«МЮ» тарихида ёрқин из қолдирган афсонавий дарвозабон Эдвин ван дер Сар 47 ёшга тўлди. FourFourTwo шу баҳона икки мамлакат биринчилигида 8 марта олтин медаль ютган, шунингдек, ЧЛда 2 бора ғолиб чиққан Голландия футболи фахрларидан бирини суҳбатга чорлаб, унга ўз ўқувчиларидан тушган саволлар билан мурожаат қилди.

- Бебош футбол қироли

ДИЕГО МАРАДОНАНИНГ 7та МОЖАРОЛИ ҲАРАКАТИ

- Маркус Берг янги тарихга тайёр

Маркус Берг - Швеция миллий жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги энг яхши тўпурари...

- чл. гуруҳ босҚичи. 4-тур

РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР

- Уго Льорис: «Ҳар бир учрашув алоҳида имтиҳон!»

Испаниянинг етакчи спорт нашри - Аs сайти ижодкорлари Европа ЧЛ гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган «Тоттенхэм» - «Реал» ўйини арафасида Лондон клуби ҳамда Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорисни махсус суҳбатга чорлашди.

- МУХЛИС МАКТУБИ: Футболимиз Қадами

Футбол мухлисининг иши шундай - гоҳ қувонади, баъзан аламдан ёнади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам, севимли жамоасидан юз ўгирмайди. Мана, ЎФФнинг янги раҳбарияти кенг ислоҳотларни пайсалга солмаяпти...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz