Қайднома

Қидирув

«Барселона» нишонидаги «янги Роналдиньо» ким ўзи?

«Барселона» нишонидаги «янги Роналдиньо» ким ўзи?

  06.11.2017 15:13
  0
  910
«Барселона» нишонидаги «янги Роналдиньо» ким ўзи?

“Гремио”нинг ёш ҳужумчиси Луан Бразилиянинг иқтидорли ёшларидан бири ҳисобланади.

“Барселона”нинг нишонидаги истеъдод эгаси келаси йил Бразилия билан Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин. Фурсатдан фойдаланиб, “янги Роналдиньо” деб ном олган футболчини Goal нашри таништириб ўтди.

Барча уни танийдиган футболчи бўлгунича Роналдиньо узоқ вақт “Роналдиньо Гаучо” эди. Исми билан қўшиб айтиладиган сўз, унинг она ватани, яъни мустақил фермер хўжаликлари билан тўла Рио Гранде до Сол туманини назарда тутарди.

Бу мустақиллик ажойиб дриблинг устасининг белгиси эди. Роналдиньо ўз тенгқурлари орасида энг иқтидорлиларидан эди. Луан Вьеранинг ватани Порто Алегре “гаучо” ер бўлмаслиги мумкин, бироқ у “ПСЖ”нинг собиқ вакили билан бир қанча ўхшашликларга эга.

Унинг спорт йўлакчаси: қадамма-қадам

24 ёшли бразилия футболининг умидли вакили муҳим фигура ҳисобланади. “Барселона” билан боғланаётган футболчи “Гремио”да фаолиятининг ажойиб дебютини ўтказмоқда. Бу ҳафта эса у жамоаси билан шартномасини 2020-йилгача узайтирди.

2014-йилги Тулондаги мусобақада Лукас Силва ва Лукас Пиазон билан бирга Селесаони чемпион қилган Луан “Гремио”да қолди. Гранд клублар эса унинг жамоадошларини олиб кетишди.

Бундай қисмат Луаннинг амбицияларига тўғри келмасди. Клубида мустаҳкам жойлашиб олган футболчи қадамма қадам олға силжимоқда.

“Мен аввал профессионал бўлтшни орзу қилардим. Қачонки бу орзуинг ушалгач, сен энди Европада ўйнашни хоҳлаб қоласан” деган эди Луан август ойида.

“Аммо мен фақат “Гремио”да бўлишни истайман ва шу билан бошқа орзуимни амалга оширишни, яъни миллий термага чақириқ олишни истайман. Мен бу ерда максимум имкониятдан фойдаланиб қолишим керак.” Селесао мақсади узоқ эмас, йил охирида барчаси аниқ бўлади.

Унинг ҳунари: дриблинг ва якунловчи

Босиб ўтилган йўл бор, кейин техник профили. Аниқ кўрсаткичлар бўйича Луан Вьера Роналдиньо билан бир қанча ўхшашликларга эга. Иккала оёқдда зарба бера оладиган ҳужумчи ажойиб дриблинг устаси ҳам саналади.

Унинг ўйини фақат томошабоплиги билан чегараланиб қолмайди. У узатилган пасларни якунига етказувчи ҳамдир. Роналдиньо каби, жарима зарбаларини ҳам моҳирона бажара олади. Унинг йўллаган зарбалари бир неча маротаба “Гремио”га ғалабалар тақдим қилган.

Пишиб етилган ва фойдали Луан универсаллиги билан ҳам ажралиб туради. У Роннига ёки Неймарларнинг вазифасида ҳам ўйнаши мумкин. Шунингдек, ўнг қанотда ва ҳатто марказда ҳам ўйнай олади.

Ҳозирда, унинг универсаллиги шахсий ривожланишининг муҳим бир хусусияти ҳисобланади. Бу қуроли унга Европа грандлари эшигини очиб бериши мумкин.

Хўш, “Барселона” уни ўзига жалб қила оладими? Ҳозирча, каталонияликларнинг сабр қилишдан бошқа чораси йўқ. “Барселона” ёки бошқа гранд жамоа бўлсин, унга яхшигина таклиф юбориши керак.

Европада нисбатан танилмаган бўлсада, у Бразилияда аллақачон машҳур бўлишга улгурган. 2016-йилги Олимпиада ўйинларида кўрсатган ўйинлари билан бутун Бразилияда таниқлилардан бири.

www.penalti.uz


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz