Қайднома

Қидирув

Виталий Денисов: «Ўзбекистон ватаним, унинг шарафини ҳимоя қилишдан ғурурланаман»

Виталий Денисов: «Ўзбекистон ватаним, унинг шарафини ҳимоя қилишдан ғурурланаман»

  07.11.2017 03:39
  0
  3298
Виталий Денисов: «Ўзбекистон ватаним, унинг шарафини ҳимоя қилишдан ғурурланаман»

Москванинг «Локомотив» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ўтган ҳафта «Советский спорт» нашрига катта интервью берди.

Ҳамюртимиз суҳбат давомида миллий жамоамизнинг Россия-2018 мундиали саралаш босқичидаги иштирокига ҳам тўхталди. Қуйида Виталийнинг айнан биз учун қизиқарли бўлган фикрлари билан танишишингиз мумкин.

- «Локомотив» футболчилари аҳиллиги ҳақида кўп гапиришади. Аслида жамоа аъзолари майдон ташқарисида вақтни қандай ўтказишади?

- Агар қандайдир маросим ташкиллаштирилса, масалан, кимнингдир оиласида фарзанд дунёга келса, ўша бахтли инсонни табриклаш учун ресторан ёки бирор жойга йиғиламиз ва байрамона тушлик уюштирамиз.

Шу баҳона ўзаро чақчақлашамиз. Қисқаси, ҳамма қатори яшаймиз, ҳарқалай, қандайдир ўзгача дабдаба йўқ.

- Бўш вақтда FIFA симулятори орқали алоҳида чемпионат ташкиллаштиришингиз ҳақидаги гаплар ростми?

- Ҳа, бу тўғри. «Локомотив»нинг кўплаб футболчилари виртуал ўйинга ҳам қизиқишади. Бироқ шахсан менга асосан бошқа симулятор - PES маъқулроқ.

Шунинг баробарида тан олишим керак, FIFAга ўтиш вақти келди. Айтганча, Дима Тарасовга қойил қолиш жоиз - у барча турдаги виртуал ўйинлар масаласида жуда кучли ва бемалол киберспорт бўйича жаҳон чемпионатларида қатнашиши мумкин.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ҳам сўрашни истардик. ЖЧ-2018 саралаш босқичи давомида яхшигина имкониятга эга бўлган ҳолда, якунда йўлланмадан қуруқ қолиш ҳафсалангизни пир қилмадими?

- Яширмайман, навбатдаги самарасиз уриниш мен учун алоҳида фожиа бўлди. Дарҳақиқат, бир қатор учрашувларда яхши ўйнадик ва истиқболимиз ҳам чакки эмасди. Хуллас, гуруҳдан бемалол чиқишимиз мумкин эди. Умуман, бу ҳақда гапиришим қийин, албатта.

- Айтингчи, сизга бирор марта Россия фуқаролигини қабул қилишни таклиф этишганми?

- Ҳеч нарсадан афсусланмайман. Ўзбекистон - жонажон ватаним ва ўзим туғилган мамлакат миллий жамоаси шарафини ҳимоя қиляпман.

Россия фуқаролигини олганимда нима бўларди - буни ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, бу салбий таъсир қиларди, гарчи легионерлар чеклови нуқтаи назаридан енгилликни таъминласада.

Аммо паспорт баҳона бўлмаслиги керак. Рақобатчилардан бир бош устунлигингни амалда исботлашинг шарт.

А.Эшонхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz