Қайднома

Қидирув

Расман! Дэвид Мойес «Вест Хэм» бош мураббийи

Расман! Дэвид Мойес «Вест Хэм» бош мураббийи

  07.11.2017 14:09
  0
  586
Расман! Дэвид Мойес «Вест Хэм» бош мураббийи

“Эвертон” ва “Манчестер Юнайтед” клубларининг собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес расман “Вест Хэм Юнайтед”да иш бошлади.

Англия ОАВларининг хабарига кўра, Мойеснинг “Вест Хэм”даги ёрдамчиси “Манчестер Сити” собиқ устози Стюарт Пирс бўлади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Вест Хэм” раҳбарияти италиялик тажрибали мутахассис Карло Анчелотти билан келиша олмагандан сўнг Мойес номзодини клубга тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Славен Билич “Вест Хэм” жамоасининг мавсумдаги муваффақиятсизликлари сабаб ўз ўрнини бўшатиб берганди.

Маълумот учун, “Вест Хэм” АПЛнинг 11-туридан сўнги 9 очко жамғариб, 18-ўринни эгаллаб турибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz