Қайднома

Қидирув

Антонио Конте «Рома»га қарши ўйиндан сўнг ўз шогирдларига бақирган

Антонио Конте «Рома»га қарши ўйиндан сўнг ўз шогирдларига бақирган

  08.11.2017 11:12
  0
  637
Антонио Конте «Рома»га қарши ўйиндан сўнг ўз шогирдларига бақирган

«Челси» клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар «Рома»га (0:3) ўйиндаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг жуда жахли чиққанини айтиб ўтди.

Йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг италиялик мутахассис ўзини ушлаб туролмаган ва шогирдларига бақирган.

«Олдинги мавсум бошида «Арсенал» ва «Ливерпуль»га ютқазиб қўйганимизда ҳам худди шундай бўлганди. Барча натижадан хайрон қолганди. Футболчиларга керакли йўналишни бериш учун баъзида мураббий хаддидан ошиб туриши керак ва мана кўрдингиз бу ўз самарасини берди.

Барча – мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам бор кучларини ташлашди, шунинг учун биз «МЮ»ни енгишга эришдик. Барчамиз якдилликда ҳаракат қилсак, унда барчаси қўлимиздан келади ва ғалабаларга осон эришамиз», — дейди Азар.


Манба: www.sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz