Қайднома

Қидирув

Превью: «Қўқон-1912» – «Бунёдкор»

Превью: «Қўқон-1912» – «Бунёдкор»

  08.11.2017 14:25
  0
  515
Превью: «Қўқон-1912» – «Бунёдкор»

Олий лиганинг 28-туридан ўрин олган учрашувларнинг бирида “Қўқон-1912” ва “Бунёдкор”  клублари Қўқонда тўқнаш келишади. Мазкур ўйинга оид статистик маълумотлар билан танишинг.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Олий лигада бугунга қадар беш марта рўбару келишган.

Учршувларнинг барчасида “Бунёдкор” ғалабага эришган. Бешта учрашувда вакилларимиз “Бунёдкор” дарвозасига бир марта йўл топишган. Ҳозирча ягона бўлиб турган голга жамоамиз сардори – Носир Отақўзиев муаллифлик қилди.

Факт: Жамоамиз учинчи марта “Бунёдкор” билан ўз майдонида тўп сурмоқда. Ўтган йили Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда “Бунёдкор” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ҳакамлар

Пайшанба  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912”- “Бунёдкор” ўйинини Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди.

Ушбу ҳакам бундан икки тур олдин жамоамизнинг “Локомотив”га қарши кечган баҳсида ҳам ишлаганди.

Олий лига

28-тур

9 ноябрь, пайшанба

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Бунёдкор” (Тошкент)

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), И. Гормашов (Тошкент).

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)

ПФЛ вакили: В. Лёткин

Бошланиш вақтлари

Марказий стадионида бўлиб ўтадиган учрашув 9 ноябрь куни соат 15:00да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ўринбосарлар баҳси соат 14:00да бошланади.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz