Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон-U19 Осиё чемпионатига чиқа олмади!

Ўзбекистон-U19 Осиё чемпионатига чиқа олмади!

  08.11.2017 20:55
  0
  830
Ўзбекистон-U19 Осиё чемпионатига чиқа олмади!

Ўзбекистон ўсмирлар (U16) терма жамоасидан сўнг мамлакатимизнинг ёшлар (U19) терма жамоаси ҳам Осиё чемпионатига чиқа олмади. Яқин йиллар ичида ўзбек футболида бунчалар хунук натижалар кузатилмаганди...

Душанбеда бўлиб ўтган саралашнинг сўнгги турида Мочинов шогирдларини дуранг натижа ҳам қаноатлантирар эди. Аммо ёшларимиз бу вазифани ҳам уддалай олишмади. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар дарвозамизни ишғол қилишди. Маълумотларга қараганда, ҳакамлар Тожикистон ёшлари дарвозаси томон яққол пенальтини бермаган. 

Аммо бу Осиё чемпионатига чиқа олмаслик учун баҳона бўла олмайди. Аввалги турда Бангладешни йирикроқ ҳисобда мағлуб этганимизда энг яхши кўрсаткичга эга бўлган жамоалар орасидан ОЧга чиқишимиз мумкин эди. Аммо ҳаммаси аянли якун топди. 

Шри-Ланка ва Мальдив оролларига қарши ўйинлардаги йирик ғалабалар бизга ҳеч қандай наф келтиргани йўқ. Боиси, 2-ўринни эгаллаган жамоалар рейтингини тузишда гуруҳда қуйи ўринни эгаллаган иккита жамоа билан натижалар чиқариб ташланди. 

№ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Тожикистон 4 3 1 0 12-0 10
2 Ўзбекистон 4 3 0 1 17-1 9
3 Бангладеш 4 2 1 1 5-1 7
4 Мальдив ороллари 4 0 1 3 2-14 1
5 Шри Ланка 4 0 1 3 2-22 1

2-ўринни эгаллаган жамоалар рейтинги:


Манба: www.stadion.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz