Қайднома

Қидирув

Янги манзил ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 90-сонида...

Янги манзил ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 90-сонида...

  09.11.2017 08:51
  0
  747
Янги манзил ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 90-сонида...

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги 90-сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг бугунги сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Янги манзил

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров билан ниҳоят телевизор орқали бўлсада танишиб олдик. Футбол оламига анча нотаниш бўлган бу инсон ўтган ҳафта «Узрепорт ТВ»га интервью берди…

- Савол беринг, жавоб берамиз

Футбол ўйинлари интернетда. Ижтимоий тармоқларда футболга бағишланган онлайн-контентни ва онлайн-ўйинларни сотиш учун лицензия керакми? Мисол учун, талаба футболга оид ўйин яратса, уни App Store ёки Play Marketга қўйиш учун лицензия оладими? (Шоҳрух Ражабов, Қўқон шаҳри).

Жавоб: - фаолиятнинг…

- Абдумалик Ҳакимов: «Нима учун ўз ўрнимизни «Нефтчи»га беришимиз керак?»

Ўзбекистон 26-миллий чемпионати биринчи лигасида «Цементчи» кичик олтин медалларни қўлга киритди. Қувасойликлар лига чемпиони бўлиш баробарида олий лига йўлланмасига ҳам эга чиқишди. Ўтган ҳафта «Цементчи»нинг ўрнига олий лигада «Нефтчи» иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар урчиди. Биз ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида «Цементчи» бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов билан боғландик.

- Тўлаган ИСОҚОВ: «Рашидов менга ҳамиша илиқ муносабатда бўлган»

Айни кунларда юртимизда буюк давлат арбоби  ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи нишонланмоқда. Ушбу инсон собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган. Жумладан, ўзбек спорти ривожи йўлида ҳам катта ишларни амалга оширган. Тўлаган Исоқов юбилей баҳона Шароф Рашидовнинг футболга ҳам доимо жиддий эътибор қаратгани хусусида сўзлаб берди.

-Ҳозир улар қаерда?

ЁХУД Осиё ўйинлари Ғолиби Ўзбекистон терма жамоаси ҳаҚида

-Бош ролда ҳакамлар

Бу галги «уик-энд» нафақат муросасиз олишувлар, балки ҳакамликдаги хатоларга ҳам бой бўлди…

- Мобил Иммобиле ёхуд сермаҳсул старт соҳиби

Шу пайтгача бу футболчи ёрқин юлдузлар сафидан жой олган эмас, нуфузли совринлар ва юксак минбарлар ҳозирча унинг учун бегона. Жорий мавсум эса уни чўққига олиб чиқиши мумкин - ортда қолган 11 учрашувда моҳир ҳужумчи 14та гол урди!..

- Самуэль Юмтити: «Барселона»нинг бир бўлагиман»

Самуэль Юмтитини «Барселона»нинг омадли харидларидан бири, дейиш мумкин. Ўтган мавсум аввалида каталонияликлар сафига қўшилган футболчи, айни кунда жамоанинг мухим бўлагидан бирига айланган. Хабарингиз бор, «Барса» Юмтитини «Лион»дан харид қилган. У айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Яқинда ESPORTS нашри Самуэль билан суҳбат уюштирди.

- Юлдузларни ким кашф этади?

МЕССИ РОНАЛДУ КАБИ МЕГАЮЛДУЗЛАР КИМЛАР ТОМОНИДАН КАШФ ЭТИЛГАН?

- Энди бу юлдузларни майдонда кўрмаймиз…

ФАОЛИЯТИНИ ЯКУНЛАГАН ФУТБОЛ АФСУНГАРЛАРИ ҲАҚИДА?

- Марат Измайлов: «Иккинчи дивизион умуман бошқа дунё»

Россия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Марат Измайлов «Советский спорт» нашрига интервью берди. 35 ёшли футболчи суҳбат чоғида «Арарат»да ўйнаган даври ва иккинчи дивизиондан олган таассуротлари ҳақида гапириб ўтди.

- Футбол баробарида бокс ёки хоккей…

«Милан» афсонаси - теннисчи, «Интер» юлдузи - волейболчи, «Барселона»ники эса - бейсболчи. Хоккейда ҳам футболчилар бўлган ва қуйида улар ҳақида батафсил танишасиз.

- Серҳиммат спортчилар сардори

ФИФА қаторасига иккинчи марта Криштиану Роналдуни йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди. Сермаҳсул ўйинлари билан таниқли футболчи «Реал» ва Португалия терма жамоасининг муваффақиятларига сезиларли улуш қўшмоқда. Шунингдек, жўшқин фаолиятидан минг-минглаб инсонлар баҳраманд бўлишмоқда...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz