Қайднома

Қидирув

«Насаф» ўз майдонида «Шўртан» жамоасидан йирик ҳисобда устун келди

«Насаф» ўз майдонида «Шўртан» жамоасидан йирик ҳисобда устун келди

  09.11.2017 19:00
  0
  523
«Насаф» ўз майдонида «Шўртан» жамоасидан йирик ҳисобда устун келди

Ўзбекистон Олий лигасининг 28-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Шўртан” жамолари ўртасидаги учрашув якунига етди. Унда мезбонлар ғузорликлардан учта гол фарқ билан йирик ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, ўйиннинг 3-дақиқасида “Насаф” Шаҳбоз Эркиновнинг пенальтидан урган голи эвазига олдинга чиқиб олди. Шунингдек, Драган Черан 63-дақиқада ҳисобни икки фарқга оширган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб, Эркинов яна катта саҳнага чиқди ва “Насаф" жамоасининг Олий лигадаги 1120-голини киритди.

Шу тариқа, “Насаф” ўз майдонида “Шўртан”дан йирик ҳисобда устун келди.

Олий лига. 28-тур

"Насаф" - "Шўртан" 3:0

Голлар: Ш.Эркинов (пенальти 3, 65), Д.Черан (63).

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 7.Одилжон Ҳамробеков(27. Ислом Рашидхонов 70), 10.Дилшод Раҳматуллаев, 15.Шахбоз Эркинов, 18.Баҳром Абдураҳимов(38. Дониёр Нарзуллаев 76), 22.Игорь Голбан, 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан(81. Сирожиддин Қўзиев 81), 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.

“Шўртан”: 25.Алибек Туробов, 4.Жамол Отақулов, 5.Ҳасанбой Эргашев, 12.Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов(7. Олимжон Каримов 58), 30.Жасур Холтўраев, 38.Сунатилло Мамадалиев(99. Марадона Сафаров 63), 77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзиддинов (с), 92.Евгений Кочнев.

Огоҳлантириш: Дилшод Рахматуллев(52).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz