Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2018 саралаши. Хорватия ва Швейцарияда ғалабалар

ЖЧ-2018 саралаши. Хорватия ва Швейцарияда ғалабалар

  10.11.2017 09:40
  0
  571
ЖЧ-2018 саралаши. Хорватия ва Швейцарияда ғалабалар

ЖЧ-2018 саралаши ўтиш ўйинларидан ўрин олган Шимолий Ирландия – Швейцария ҳамда Хорватия – Греция терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар ўз ниҳоясига етди.

Жумладан, Шимолий Ирландия – Швейцария баҳсида меҳмонлар кичик ҳисобда ғалабага эришишди. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Риккардо Родригеснинг пенальтидан киритган голи якунда термасига ғалабани тақдим этди.

Хорватлар эса грекларни 4:1 ҳисобида тор-мор келтиришга муваффақ бўлдилар. Майдон эгалари сафида Модрич, Калинич, Перишич ҳамда Крамаричлар голлар киритишган бўлишса, меҳмонларнинг ягона тўпига Папастатопулос муаллифлик қилди.

ЖЧ-2018 саралаши. Ўтиш ўйинлари

Дастлабки учрашувлар

Хорватия – Греция 4:1 (3:1, 1:0)

Голлар: 1:0 – 13, пенальти Модрич, 2:0 – 19 Калинич, 2:1 – 30 Папастатопулос, 3:1 – 33 Перишич, 4:1 – 49 Крамарич.
Хорватия – Субашич, Вида, Ловрен, Стринич, Врсалько, Модрич (Пашалич, 89), Перишич, Брозович, Ракитич, Крамарич (Влашич, 83), Калинич (Ребич, 76).
Греция – Карнезис, Папастатопулос, Цавелас, Пападопулос, Стафилидис (Бакасетас, 72), Циолис, Маньятис (Рецос, 46), Зека, Фортунис, Самарис (Тахцидис, 62), Митроглу.
Огоҳлантиришлар: Карнезис (11), Зека (21), Бакасетас (79).

***

Шимолий Ирландия – Швейцария 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 58, пенальти Родригес.
Шимолий Ирландия – Макговерн, Эванс, Маколи, Маклафлин, Норвуд, Брант, Дэвис, Эванс (Сэвилл, 65), Даллас (Уорд, 52), Мадженнис, Лаферти (Уошингтон, 78).
Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканджи, Джака, Закария, Джемаили (Фрай, 83), Шакири, Цубер (Мехмеди, 87), Сеферович (Эмболо, 77).
Огоҳлантиришлар: Шер (5), Эванс (57).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz