Қайднома

Қидирув

Шароф Рашидов футболимизга ҳам катта эътибор берган

Шароф Рашидов футболимизга ҳам катта эътибор берган

  10.11.2017 10:12
  0
  945
Шароф Рашидов футболимизга ҳам катта эътибор берган

Айни кунларда юртимизда буюк давлат арбоби  ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейи нишонланмоқда. Ушбу инсон собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистоннинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган. Жумладан, ўзбек спорти ривожи йўлида ҳам катта ишларни амалга оширган. Тўлаган Исоқов юбилей баҳона Шароф Рашидовнинг футболга ҳам доимо жиддий эътибор қаратгани хусусида сўзлаб берди.

- 1979 йилнинг 12 август куни эрталабки соат 9:00. Биз Ўзбекистон Республикаси спорт қўмитаси қабулида бўлдик. Бизни қўмита раиси Мирза­олим Ибрагимов кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг мамлакат раҳбари Шароф Рашидовнинг ҳузурида бўлдик. У бизни кўзда ёш билан қарши олди... Умуман, Шароф Рашидов менга ҳамиша илиқ муносабатда бўлган ва ўз фарзандидек кўрарди. Бундан фахр­ланардим, лекин ҳеч қачон кеккайиб кетмаганман. Аксинча, бу менга қўшимча масъулият юкларди ва футбол майдонида ҳам икки баравар куч сарфлаб ўйнашга ҳаракат қилардим.

Рашидов ўзбек футболи ривожи учун кўп ишларни амалга оширди. Ҳаттоки, катта босим остида ҳам футболда бўлаётган ишларга қизиқиб турарди. Айнан унинг сайъ-ҳаракатлари туфайли 1956 йили юртимизда Марказий Осиёдаги энг катта стадион - «Пахтакор» барпо этилди. Шу билан бирга шу номдаги клуб, футбол мактаби ҳам ташкил этилди. У ўз кабинетида ўтиргани билан «Пахтакор»нинг ичида нималар бўлаётганидан яхши хабардор эди. Ҳамиша иқтидорли футболчиларни ўз ёнига чақириб, улар билан суҳбатлашарди, ишлари билан танишарди. Шароф Рашидовичнинг ташаббуси билан «Пахтакор»ни ўз даврининг юқори савияли мутахассислари - Михаил Якушин, Борис Аркадьев, Александр Келлер, Евгений Елисеев, Вячеслав Соловьев, Гавриил Качалин, Александр Кочетков, Олег Базилевич, Сергей Мосягин, Иштван Секеч ва бош-қалар бошқаришган.

Рашидов бир сафар Вячеслав Дмитриевич ва менга мурожаат қилиб, «Сизлар халок бўлган «пахтакорчилар»нинг энг яқинлари бўласиз. Барча мухлислар марҳум йигитларнинг жасадлари олиб келинганда, нима бўлиши ва жамоа қандай тикланишига қизиқишади», - деди. Яъни, бизга қийин вазиятда бўлиб ўтган воқеани одамларга тўғри тушунтиришимиз лозимлигини уқтирганди. Шундан сўнг, мухлислар олдида кўплаб чиқишлар қилдик. Баъзида бир кунда 4-5 марта чиқиш қилишимга ҳам тўғри келган. Тўғрисини айтсам, ўша вақтлар ҳаётимдаги энг қийин дамлар эди.

Мавлон Шукурзода ёзиб олди


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz