Қайднома

Қидирув

Мората: «Роналду гол уришни севади»

Мората: «Роналду гол уришни севади»

  10.11.2017 16:57
  0
  573
Мората: «Роналду гол уришни севади»

«Реал» ва «Ювентус» клублари собиқ футболчиси ҳамда ҳозирда «Челси» шарафини ҳимоя қилаётган Альваро Мората «қаймоқранглилар» форварди Криштиану Роналду учун гол уриш қанчалик муҳимлигини айтиб ўтди.

Португалиялик футболчи Ла лига 11-тури доирасида «Лас-Пальмас»га (3:0) қарши кечган баҳсда ҳам гол ура олмади. У Исконинг голига ҳаммуаллиф бўлди, бироқ рақиб дарвозаси ишғол қилингандан сўнг голни хурсандчилик билан нишонламаган ва бу кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

«Бу Роналду ҳақида кўп нарсани айтиб беради. Балки, бу ҳолатни ташқаридан кўраётган ва футболчи бўлмаган одам уни ноҳақ санаши мумкин. Аммо у ундай эмас ва айнан мана шундай сифатлари билан Криштиану футбол тарихидаги энг яхшилар қаторига кира олди.

Унинг асабийлашаётгани табиий ҳол, чунки у ҳар бир ўйинда 3-4 та гол уришга ўрганган, бу ерда эса бирорта ҳам уролмади. Роналду жамоанинг ғалабаларида қувонади, бироқ у гол уришни севади ва унинг бахти ҳам шунда. Мен ҳам баъзида шундай ҳолатни бошдан кечираман, лекин бунчалик даражада эмас», — дейди Мората.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz