Қайднома

Қидирув

Вентура: «Швецияга қарши ўйин натижаси адолатсиз бўлди»

Вентура: «Швецияга қарши ўйин натижаси адолатсиз бўлди»

  11.11.2017 17:48
  0
  471
Вентура: «Швецияга қарши ўйин натижаси адолатсиз бўлди»

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура Швецияга (0:1) қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Майдондаги вазиятни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, биз мағлубиятга лойиқ эмасдик. Буффонга умуман иш қолмади, биз эса бир нечта қулай вазиятга эга бўлдик. Умид қиламанки, ҳакамлар томонидан рақибга рухсат этилган нарсалар, Миланда бизга рухсат этилади. Кўп нарса тикилган муҳим ўйинга бундай ёндашиш умуман ярамайди. Бундай босқичда ҳакам диққатлироқ бўлиши керак.

Энди биз натижага эришишимиз керак. Биз биламиз, қарама-қаршилик 180 дақиқадан кўпроқ бўлиши мумкин, аммо ўтган 90 дақиқаликдаги натижа адолатли деб айтолмайман. Бироқ биз вазиятни ўз томонимизга оғдира оламиз. «Сан-Сиро» бизга ёрдам бера олади, аммо ундаги тизгинни ўз қўлимизда ушлашимиз зарур», — дейди мутахассис.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz