Қайднома

Қидирув

Месси ватандошидан кечирим сўради

Месси ватандошидан кечирим сўради

  11.11.2017 19:26
  0
  738
Месси ватандошидан кечирим сўради

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси «Зенит» футболчиси Себастьян Дриуссидан узр сўраганини айтиб ўтди.

21 ёшли аргентиналик футболчи терма жамоанинг Москвадаги қароргоҳига келган. Дриусси Месси билан бирга суратга тушишни таклиф қилган. Месси эса ватандошини танимаган ва уни футбол мухлиси деб ўйлаган.

«Себастьянни билмай қолганимдан ҳижолат бўлмоқдаман, чунки мен уни танийман. Ёнимга келганида уни мухлисим деб ўйлабман.

Инстаграмдаги суратни кўргач, ундан кечирим сўрадим. Бизнинг тату-рассомимиз битта ва у билан ижтимоий тармоқларда суҳбатлашиб турардик», – дейди Месси.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz