Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду - қиз фарзандли бўлди! (фото)

Криштиану Роналду - қиз фарзандли бўлди! (фото)

  13.11.2017 01:39
  0
  552
Криштиану Роналду - қиз фарзандли бўлди! (фото)

Аввалроқ, Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналду қиз фарзанд кўриши ҳақида хабар берган эдик.

Роналду бугун, 13 ноябрь куни тўртинчи марта ота бўлиш бахтига муяссар бўлди. Яъни футболчининг туғилиши кутилаётган қиз фарзанди дунёга келди.

Бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

Олдинроқ Роналду туғилажак чақалоққа Аллана Мартина дея исм беришини тасдиқлаганди.

“Ҳозиргина - Аллана Мартина дунёга келди! Қизим ва унинг онаси ўзларини ажойиб ҳис этишмоқда! Биз оиламиз кенгайганидан жуда ҳам хурсандмиз”, - дея ёзади Роналду.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Роналдунинг тўртинчи фарзандининг онаси испаниялик  модель Жоржина Родригес ҳисобланади. Жуфтлик деярли икки йилдан буён ўзаро яқин алоқалар ўрнатишган.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда спортчининг уч нафар фарзанди бор: етти ёшли кичик Криштиану ҳамда жорий йилнинг 8 июнь кунида дунёга келган эгизаклари — Мэтью ва Ева. Уларнинг барчасини суррогат оналар дунёга келтирган.

Маълумот учун, 2015 йилнинг январида Роналду беш йиллик муносабатлардан кейин россиялик модель Ирина Шейк билан алоқаларини узиб юборганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 23-августдаги пайшанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz