Қайднома

Қидирув

Дракслер: «Неймар ҳақида ёзилаётган хабарларнинг кўпи сафсата»

Дракслер: «Неймар ҳақида ёзилаётган хабарларнинг кўпи сафсата»

  14.11.2017 08:51
  0
  464
Дракслер: «Неймар ҳақида ёзилаётган хабарларнинг кўпи сафсата»

«ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер жамоадоши Неймар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Келишмовчиликлар ҳақида ташқаридан туриб гапиришмоқда. Ҳа, Кавани ва пенальти билан боғлиқ вазият содир бўлди, бу масала 1-2 кун ичида  ўз ечимини топди, бироқ у ҳақда 4-5 ҳафта ёзишди.

Ўйлайманки, бу Неймар каби юлдуз футболчилар фаолиятининг бир қисми холос. У ҳақда кўп ёзишмоқда ва буларнинг кўпчилиги – сафсата. Мен уни мулойим инсон сифатида биламан, у ўз қадрини билади ва бир қатор имтиёзларга эга бўлишга ёки уни талаб қилишга ҳақли.

У каби футболчилар бунга лойиқлар. Ва биз қолган футболчилар бундан жахлимиз чиқмайди ва ҳасад қилмаймиз. У бизнинг жамоада эканлигидан хурсандмиз. Биз унга ёрдам беришни хоҳлаймиз, у эса бизга», – дейди Дракслер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz