Қайднома

Қидирув

Роналду: «Ўғлим футболни жуда яхши кўради ва доим тўп билан бирга»

Роналду: «Ўғлим футболни жуда яхши кўради ва доим тўп билан бирга»

  14.11.2017 10:12
  0
  444
Роналду: «Ўғлим футболни жуда яхши кўради ва доим тўп билан бирга»

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 7 ёшли ўғлининг футболга нисбатан қизиқиши юқорилигидан хурсанд.

«Ўғлим футболни жуда яхши кўради ва доим тўп билан бирга. Ҳаттоки, баъзида бемалол тушлик қилиб олиши учун мажбурлашимга тўғри келмоқда. Чунки кичик Роналду кундузи ҳам, кечаси ҳам футбол ўйнаш билан банд.

Ўйлайманки, бу спортга меҳр унинг қонида бор. Муҳими, ўғлим ғоят меҳрибон, диққатли ва бегоналар билан тезда  дўстлашиб кетиш қобилиятига эга. Ҳар доим атрофидагилар билан очиқ-ойдин гаплашади.

Қувонтирадиган томони, унинг ўзига ишончи юқори. Кимдир ўғлим билан бир марта гаплашса, тамом, уни дарров ёқтириб қолади.

Умуман, кичик Роналду билан фахрланаман - бунга сабаблар кўп. Энг асосийси - у менинг давомчим», - деди Роналду Daily Express нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz