Қайднома

Қидирув

Вентура: «Буюк чемпионлар билан бирга ишлаганимдан фахрланаман»

Вентура: «Буюк чемпионлар билан бирга ишлаганимдан фахрланаман»

  14.11.2017 14:43
  0
  102
Вентура: «Буюк чемпионлар билан бирга ишлаганимдан фахрланаман»

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура Швецияга (0:0, 0:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, истеъфо бергани ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Мен истеъфо берганим йўқ, чунки ҳали федерация президенти билан гаплашмадим. Матбуот анжуманига кеч қолганим учун узр. Шу ўринда бирга ишлаган барча ўйинчиларга раҳмат айтмоқчиман, уларнинг ҳар биридан миннатдорман.

Натижа чидаб бўлмас даражада, бугун ғалаба қозонишимизга ишончим комил эди. Мен узоқ йиллардан бери футболдаман ва бунинг нима эканлигини биламан.

Терма жамоанинг бир бўлаги эканимдан ва буюк чемпионлар билан бирга ишлаганимдан фахрланаман. Бугун терма жамоа мухлислар учун қандай муҳим аҳамиятга эга эканлигига яна бир бор амин бўлдим. «Сан-Сиро»даги томошабинларга раҳмат айтаман, улар сўнгги дақиқаларгача бизга ёрдам беришди. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари ажойиб ва мисли йўқ даражада бўлди. Мундиалга чиқишга лойиқ эканлигимиз эса иккинчи даражада.

Истеъфога келадиган бўлсак, мен кўплаб жабҳаларни ҳисобга олишим керак. Биз раҳбарият билан кўришамиз ва бу масалани муҳокама қиламиз», – дейди Вентура.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Карлес Пуйоль - Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.