Қайднома

Қидирув

«Реал» Бейлни трансферга қўяди

«Реал» Бейлни трансферга қўяди

  14.11.2017 14:58
  0
  135
«Реал» Бейлни трансферга қўяди

Мадриднинг «Реал» клуби ушбу мавсум охирида ҳужумчи Гарет Бэйлни трансферга қўяди, дея хабар қилмоқда AS нашри.

Манбада айтилишича, «Қироллик клуби» Уэльс терма жамоаси вакилига ўринбосар қидиришни аллақачон бошлаб юборган. Бейлнинг сўнгги машғулотда орттирган жароҳати «қаймоқранглилар» раҳбарияти сабр косасини тўлдирган.

Футболчи жамоа сафига қўшилгандан кейин (2013 йилда) шу кунгача 19 марта жароҳат олди ва ўйинларнинг бор-йўғи 55%ида қатнаша олган.

Ўтган мавсум охирида Бейл хизматларига «МЮ» устози Жозе Моуриньо қизиқиш билдирган, бироқ «Реал» унга яна бир мавсум имкон беришни маъқул кўрганди.

«Реал» Бейлни қўлга киритиш учун 100 млн евродан кўпроқ сарфлаган, унинг шартномаси эса 2022 йилда ўз ниҳоясига етади. Аввалроқ манкунианликлар футболчи учун 120-150 млн евро атрофида пул таклиф қилган бўлсалар, энди бу миқдор 70-80 млнгача тушиб кетиш эҳтимоли катта.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Месси майдонни голсиз тарк этган ўйинда, Аргентина маҳорат бобида Россияга дарс берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.