Қайднома

Қидирув

Олий лигада дебютант жамоалар қандай каромат кўрсата олишган?

Олий лигада дебютант жамоалар қандай каромат кўрсата олишган?

  15.11.2017 06:25
  0
  2083
Олий лигада дебютант жамоалар қандай каромат кўрсата олишган?

21 октябрь куни биринчи лига-2017нинг 33-турида Қувасойнинг «Цементчи» клуби ўз стадионида тўпланган 2 мингдан ортиқ мухлис кўз ўнгида жорий мавсум учун қўйилган вазифасини расман уддалади.

Аниқроқ айтсак, Фарғона вилояти жамоаси финиш маррасига 3та тур қолган бир пайтда олий лига йўлланмасини нақд қилди ва ўз тарихида иккинчи марта элитада ўйнайдиган бўлди.

Қувасойликлар кейинги турда кичик олтин медални ҳам ўз номларига расмийлаштиришди. Хуллас, бугун «Цементчи»нинг муваффақияти баҳонасида аввалги мавсумлар қуйи лигадан кучлилар қаторига қўшилган жамоалар ҳақида тўхталамиз.

Табиийки, олий дивизион дебютантларининг илк уринишда қандай ўйин ва натижа кўрсатишгани статистика ихлосмандларини етарлича қизиқтиради.

2017 йил. «Динамо». Биласиз, Самарқанд клуби бу йил элитада кутилганидан анча яхши старт олди. Хусусан, «Пахтакор» майдонида эришилган ғалабадан сўнг жамоага нисбатан ажойиб таъриф ишлатилди:

«Ўзбекча «Лестер». Бироқ Олег Тюлькин шогирдлари кейинчалик юқори суръатни ушлаб туролмадилар. Хусусан, иккинчи давра бошлангач, жамоани умуман таниб бўлмай қолди.

«Динамо»нинг асосий муаммоси мураббийлар штабига боғлиқми ёки кучли ҳужумчиларга эга эмаслиги боис, гол уришда қийналяпти?

Буни билмадик, аммо 12-13-ўрин жорий йилги «Динамо» учун айни мантиқий якундек кўринмоқда. Мана, иккинчи давра арафасида таркибга қўшилган Аднан Ораховац ва Фарҳод Тожиевдек тажрибали футболчилар ҳам «Динамо»нинг жонига оро бўлолмаяптилар.

Яна нима ҳам дердик, Самар-қанд клубидан мавсумнинг қолган турларида муносиб ўйнаб, кўпчилик берилиб таърифини келтирадиган «кучли ўнлик» учун курашни қизитишини кутиб қоламиз.

2016 йил. «Обод». Миллий футболимиздаги илк хусусий клубнинг олий лигадаги илк қадамларини ёдга олсак, ҳаммаси анча оғир бошланган эди. Яъни пойтахт жамоаси элитадаги дебоча ғалабасини нақ 10 тур кутганди.

Хуллас, 2016 йилнинг 27 май куни «Сўғдиёна»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган «Обод» ўйин сифати бўйича чакки таассурот қолдирмади. Дейлик, жамоа сўнгги турда «Пахтакор» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди ва бу ўйин унинг мавсумдаги «ташриф қоғози» сифатида қабул қилинди.

Олий лиганинг мутлақо янги иштирокчиси сифатида дебют қилган «Обод» якунда жами 24 очко тўплади: 6та ғалаба, 6та дуранг, 18та мағлубият, тўплар нисбати - 25-51. Бу статистика 14-ўринни таъминлади.

Муҳими, «Обод»нинг олий лигага номдор футболчиларсиз қадам қўйгани кўпчилик эътиборини тортди. Дастлаб ёш мураббий Бобур Зуҳриддинов бошчилигида ўйнаган жамоа иккинчи давра ўйинларини Александр Мочинов раҳбарлигида давом эттирди.

Мавсум охирида эса Жаъфар Ирисметов бош мураббий ролини бажариб, ишларни анча ижобий томонга ўзгартирди. «Обод» сафида энг кўп майдонга тушган ва 14та гол урган Шоҳруз Норхонов 2016 йилги мавсум кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, Хуршид Ғиёсов ҳам кенг омма назарига тушди. Йил охирида эса жамоа раҳбарияти тажрибали Рауф Инилеев билан ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олди.

Афсуски, жорий мавсум давомида «Обод» бошига кўп кўргиликлар тушдики, бундан ҳамма хабардор. Энг ачинарлиси, жамоа олий лига-2017ни якунига етказиб қўёлмади.

2010 йил. Олий лига-2009да 16та жамоа ўйнаган ва мавсум якунида «Сўғдиёна» ҳамда «Бухоро» қуйи лигага равона бўлганди.

Бироқ олий лига йўлланмасига эга чиққан «Қўқон-1912» ва «Машъал-Акаде-мия» клублари турли сабабларга кўра, юқорига кўтарилмайди. Натижада элита жамоалари сони 14тага тушиб қолади.

2008 йил. «УзДонгЖу». Ислом Аҳмедов бошқарган «УзДонгЖу» айтарли каромат кўрсатолмаган бўлса, Олмалиқнинг ОТМК номи остида ўйнаган жамоаси ўз натижалари билан кўпчилик эътиборига тушганди.

Мустаҳкам молиявий ҳолат туфайли ОТМК чемпионатда 10-ўринни банд этади. Андижон жамоасига келсак, уйда «Машъал», сафарда «Қизилқум» устидан қозонилган ғалабалар унга шунчаки, юпанч вазифасини бажаради, холос.

Айтганча, ўша мавсум водий вилоятининг бош жамоаси - «Андижон» 5-ўринни эгаллаганди.

2007 йил. «Қурувчи». Бу клуб катта саҳнага чиқишига қадар олий лига дебютантлари томонидан қайд этилган энг юқори натижа 5-ўрин эди. Яъни «Самарқанд-Динамо» ва «Академия» клублари элитадаги илк уринишда кучли бешликдан жой олишганди.

Янги лойиҳа сифатида кўзга ташланган «Қурувчи» эса бирданига 2-ўринни банд этиб, Осиё Чемпионлар Лигасига йўл очади. Кўпчилик билади, пойтахтликлар мақсадга эришиш йўлида кучли футболчиларни ўз сафларига жамлагандилар.

Жамоанинг «Пахтакор»га қарши кечган 2та ўйини (1:1, 0:0) эса ўша мавсумнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуси бўлганди. Ҳикмат Эргашев бош мураббийлигида ўйнаган клубда бугун «Навбаҳор»ни бошқараётган Илҳом Мўминжонов бош тўпурар мақомини олганди - 17та гол.

2005 йил. «Шўртан». Ғузор клуби олий лигага йўл олгач, илк ғалабани 11-турда «Навбаҳор»га қарши баҳсда нишонлаганди - 3:1 (Шуҳрат Оқмирзаев бошчилигида).

«Шўртан» якунда 14та иштирокчи орасида 13-ўринга жойлашганига қарамай, кучлилар сафидан тушиб кетмайди. Чунки кейинги мавсум элита сарҳадлари кенгайтирилган ва жамоалар сони 16тага етказилганди.

Эътиборлиси, ўша йили Қашқадарё вилоятининг қолган икки вакили сов-рин ютганди: «Машъал» - 2-ўрин, «Насаф» - 3-ўрин.

Мавсум

Дебютант

Бош мураббий

Якуний натижаси

(ғалаба|дуранг|мағ-

лубият)

1993

«Шифокор» (Гулистон)

Ризо Маллаев

14-ўрин (8|3|19)

«Политотдел» (Тошкент вилояти)

Владимир Бондаренко

9-ўрин (12|2|16)

1994

«Атласчи» (Марғилон)

Алексей Степанов

13-ўрин (6|7|17)

«Сурхон» (Термиз)

Ботир Кошкенбоев

10-ўрин (11|4|15)

1995

«Машъал» (Муборак)

Борис Серостанов

14-ўрин (8|5|17)

«Самарқанд-Динамо» (Самарқанд)

Рустам Истамов

11-ўрин (10|5|15)

1996

«Динамо» (Урганч)

Баҳодир Мирзаев

15-ўрин (8|3|19)

«Косонсой» (Косонсой)

Владимир Десятчиков

13-ўрин (9|3|18)

1997

«Зарафшон» (Навоий)

Усмон Асқаралиев

9-ўрин (13|5|16)

«Чилонзор» (Чилонзор)

Рауф Инилеев

16-ўрин (8|6|20)

1998

«Темирйўлчи» (Қўқон)

Баҳром Ҳакимов

6-ўрин (13|4|13)

«Металлург» (Бекобод)

Яков Капров

14-ўрин (9|7|14)

1999

«Янгиер» (Янгиер)

Баҳром Давлатов

16-ўрин (3|6|21)

«Самарқанд-Динамо» (Самарқанд)

Биродар Абдураимов

5-ўрин (15|8|7)

2000

«Семурғ» (Ангрен)

Рафаэль Фабарисов

12-ўрин (13|8|17)

«Кимёгар» (Чирчиқ)

Александр Иванков

14-ўрин (11|9|18)

«Қизилқум» (Зарафшон)

Владимир Десятчиков

11-ўрин (13|12|13)

«Орол» (Нукус)

Қувват Туреев

15-ўрин (10|7|21)

2001

«Академия» (Тошкент)

Владимир Жуковский

5-ўрин (16|11|7)

2002

«Темирйўлчи» (Қўқон)

Авхат Абдулин

14-ўрин (10|2|18)

«Машъал» (Муборак)

Бахтиёр Бобоев

8-ўрин (10|6|14)

2003

«Гулистон» (Гулистон)

Владимир Жуковский

16-ўрин (6|3|21)

«Цементчи» (Қувасой)

Тоҳир Кападзе

15-ўрин (8|7|15)

2004

«Сўғдиёна» (Жиззах)

Суюн Муртазоев

8-ўрин (9|2|15)

«Локомотив» (Тошкент)

Андрей Микляев

6-ўрин (10|6|10)

2005

«Шўртан» (Ғузор)

Шамиль Толипов

13-ўрин (6|1|19)

«Тўпаланг» (Сариосиё)

Владимир Бордюжа

9-ўрин (11|2|13)

2006

«Андижон»

Ислом Аҳмедов

10-ўрин (10|5|15)

«Хоразм» (Урганч)

Қувват Туреев

16-ўрин (0|3|27)

2007

«Қурувчи» (Тошкент)

Ҳикмат Эргашев

2-ўрин (22|5|3)

«Вобкент» (Вобкент)

Геннадий Кочнев

16-ўрин (3|6|21)

2008

«Сўғдиёна» (Жиззах)

Фурқат Эсонбоев

11-ўрин (8|9|13)

«УзДонгЖу» (Андижон)

Ислом Аҳмедов

16-ўрин (2|7|21)

ОТМК (Олмалиқ)

 

10-ўрин (8|9|13)

2009

«Хоразм» (Урганч)

Вали Султонов

9-ўрин (9|11|10)

«Дўстлик» (Жиззах)

 

Олий лигада ўйнамаган

2010

«Қўқон-1912» (Қўқон)

 

Олий лигада ўйнамаган

«Машъал-Академия» (Муборак)

 

Олий лигада ўйнамаган

2011

«Бухоро» (Бухоро)

Геннадий Кочнев

8-ўрин (8|7|11)

«Сўғдиёна» (Жиззах)

 

14-ўрин (4|5|17)

2012

«Локомотив» (Тошкент)

Равшан Муқимов

3-ўрин (14|7|5)

«Гулистон» (Гулистон)

 

Олий лигада ўйнамаган

2013

«Сўғдиёна» (Жиззах)

Даврон Файзиев

10-ўрин (8|4|14)

«Гулистон» (Гулистон)

Бахтиёр Ашурматов

13-ўрин (6|2|18)

2014

«Машъал» (Муборак)

Александр Хомяков

5-ўрин (10|6|10)

«Андижон»

Азамат Абдураимов

14-ўрин (3|3|20)

2015

«Шўртан» (Ғузор)

Мухтор Қурбонов

11-ўрин (8|9|13)

 

«Қўқон-1912» (Қўқон)

Рустам Абдуллаев

12-ўрин (9|4|17)

2016

«Обод» (Тошкент)

Хайрулла Абдиев

14-ўрин (6|6|18)

2017

«Динамо» (Самарқанд)

Олег Тюлькин

???????????

2018

«Цементчи» (Қувасой)

Абдумалик Ҳакимов

???????????

Изоҳ: ушбу жадвални тузишда en.wikipedia.org сайти маълумотларидан фойдаланилди.

Музаффар ФАЙЗ-ШАМС тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz