Қайднома

Қидирув

Роналду – Goal талқини бўйича 2017 йилнинг энг яхши футболчиси, Месси эса тўртинчи

Роналду – Goal талқини бўйича 2017 йилнинг энг яхши футболчиси, Месси эса тўртинчи

  14.11.2017 21:10
  0
  723
Роналду – Goal талқини бўйича 2017 йилнинг энг яхши футболчиси, Месси эса тўртинчи

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Goal нашри талқини бўйича 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Иккинчи ўринга «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон лойиқ кўрилган бўлса, кучли учликни «Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич якунлаб берди. «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси эса бу йил ҳам кучли учликка киролмади ва тўртинчи ўрин билан чекланди.

«Goal 50» номли соврин ҳар йили топширилади. Goal нашрининг бутун дунё бўйлаб тарқалган 37 та офиси редактор ва мухбирлари 50 та номзод ичидан энг яхшисига овоз берадилар.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил якунларига кўра энг яхши футболчи деб Криштиану Роналду топилганди. «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес иккинчи, Антуан Гризманн («Атлетико») эса учинчи ўринга лойиқ кўрилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz