Қайднома

Қидирув

Австралия - жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Австралия - жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

  15.11.2017 15:58
  0
  790
Австралия - жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Жаҳон чемпионати мусобақасининг финал босқичига чиқиш учун бўлиб ўтган Австралия ҳамда Гондурас терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Унда майдон эгалалари 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди ва жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлган 31 жамоага айланишди.

Учрашувда австралияликлар сардори Милош Йединак хетт-рик муаллифига айланиб, жамоасига муҳим бўлган ғалабани тақдим этди. Гондурасликлар фақатгина сўнгги дақиқаларда Элиснинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди.

Австралия – Гондурас 3:1.

15 ноябрь, 14.00, “ANZ Stadium”

Голлар: Йединак (53, 72, 85, пенальти.) – Элис (90+1).

Австралия: Райан, Бехич, Райт, Сэйнсбери, Миллиган (Тройси, 89), Муй, Единак, Лекки, Рогич (Круз, 77), Кэйхилл (Юрич, 66), Жерман.

Гондурас: Эскобер, Фигероа, Паласиос, Исагирре (Фигероа, 42; Мартинес, 73), Альварадо, Акоста, Кларос, Бекелес, Лосано, Элис, Киото (Эрнандес, 75).

Огоҳлантиришлар: Жерман (3), Фигероа (19), Муй (45), Кларос (57), Лекки (81), Паласиос (84), Сэйнсбери (88).

Дастлабки учрашув: 0:0.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz