Қайднома

Қидирув

Илк марта ЖЧда Осиёдан 5 та терма иштирок этади

Илк марта ЖЧда Осиёдан 5 та терма иштирок этади

  16.11.2017 09:39
  0
  590

ЖЧ—2018 нинг қитъалараро плей-оффида Австралия термаси Гондурасни мағлуб этгач, Осиё Футбол Конфедерацияси тарихий натижа қайд этди. Биздан илк бор 5 та мамлакат Жаҳон Чемпионатида иштирок этади, деб ёзди ОФК расмий сайти.

Фото: ОФК

ФИФА квоталар ажратиш масаласида 1998 йилга келибгина Осиёга қўшимча имтиёз бериб, иштирокчи мамлакатлар сонини 4 тага қадар етказганди. Кейинроқ эса квота 4,5 та қилиб белгиланди.

Шу вақтга қадар Осиё ўзига тегишли 4 та йўлланмани ҳал қилган бўлса, турли йилларда 5-йўлланма эгаси бўлиши кутилган мамлакатлар плей-офф босқичида муваффақиятсиз иштирок этиб келган. 2017 йилгина келибгина Австралия ўша яримта йўлланмани бутунга айлантира олди.

2018 йил Россия майдонларида Осиё қитъаси шарафини Эрон, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳимоя қилади. 2026 йилдан бошлаб эса ФИФА Осиё қитъасига 8 та йўлланма ажратишни мақсад қилган. Бунинг учун Жаҳон Чемпионатида иштирокчи мамлакатлари сони янада оширилиши керак бўлади.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz