Қайднома

Қидирув

«Атлетик» Билбао Адуриз билан шартномани узайтирди

«Атлетик» Билбао Адуриз билан шартномани узайтирди

  16.11.2017 17:33
  0
  426
«Атлетик» Билбао Адуриз билан шартномани узайтирди

Бильбаонинг «Атлетик» клуби ҳужумчи Ариц Адурис билан амалдаги шартномани узайтирди.

Испан клуби расмий сайтининг хабар қилишича, янги келишув 2019 йилга қадар мўлжалланган ва футболчининг товон пули 40 млн евро қилиб белгиланди. 36 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етар эди.

Адурис 2015 йилда учинчи марта «Атлетик» сафига келиб қўшилганди. У ўз фаолияти давомида басклар сафида жами 336 та ўйин ўтказган ва 154 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz