Қайднома

Қидирув

Жамшид Искандаровга Эроннинг "Сепаҳон"и қизиқмоқда, лекин...

Жамшид Искандаровга Эроннинг "Сепаҳон"и қизиқмоқда, лекин...

  17.11.2017 20:18
  0
  823

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби аъзоси Жамшид Искандеров Эроннинг «Сепахон» клуби билан музокара бошлади, деб хабар берди «Championat.asia». «Пахтакор» матбуот хизмати бу хабарни изоҳсиз қолдирган.

Фото: «Championat.asia»

ФИФА қоидаларига кўра, футболчининг клуб билан шартномаси тугашига 6 ой вақт қолгач, у бошқа клублардан тушаётган таклифларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. Искандеровнинг «Пахтакор» билан шартномаси шу йилнинг якунида ўз ниҳоясига етади.

Форс чемпионати вакили «Сепахон» шундан келиб чиқиб, Искандеровга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Агар Жамшид эркин агентга айланиб қолса, эронликлар уни текинга олиб кетиши катта эҳтимол.«Сепахон» Эрон чемпионатининг якунига етган мавсумида 14-ўринда якунлаб, лигадаги ўрнини зўрға сақлаб қолди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz