Қайднома

Қидирув

Лэмпард: «Мората «Челси»га ҳали катта фойда келтиради»

Лэмпард: «Мората «Челси»га ҳали катта фойда келтиради»

  18.11.2017 15:36
  0
  482
Лэмпард: «Мората «Челси»га ҳали катта фойда келтиради»

«Челси»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард «кўклар» Альваро Моратани сотиб олиб, нишонни тўғри уришганига шубҳа қилмаяпти.

«Мората ижросидаги ҳаракатлар чиндан ҳам, ҳар қандай кишига ёқади. У имкон туғилиши билан гол уришга ошиқмоқда.

Мората - ажойиб ҳужумчи. Унда юқори савияли футболчи бўлиш учун барча хислатлар мужассам.

Дейлик, тўп билан яхши ишлайди, тезлиги жойида ва бош билан ўйнашда бошқалардан устун. «МЮ» дарвозасига урган голи унинг бош билан ўйнаш қобилияти таҳсинга сазоворлигини кўрсатди.

Муҳими, Альваро кичик жароҳатга йўлиққанига қарамай, майдонда аввалгидек ҳаракатланишда давом этмоқда.

Ўйлайманки, Мората «Челси»га ҳали катта фойда келтиради», - деди Лэмпард.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz