Қайднома

Қидирув

«Мадрид дербиси»да ҳисоб очилмади

«Мадрид дербиси»да ҳисоб очилмади

  19.11.2017 03:01
  0
  562
«Мадрид дербиси»да ҳисоб очилмади

Испания чемпионатининг 12-туридан ўрин олган марказий “Атлетико” ҳамда “Реал” Мадрид жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Шиддатли ҳужумлар ва курашларга бой бўлган ўйинда афсуски, ҳисоб очилмади.

Ўйин давомида ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун етарли имкониятлар бўлганди. Бироқ. футболчилар бугун ўз мухлисларига гол совға қила олишмади. Айниқса, сўнгги дақиқаларда Роналдуда гол уриш учун яхши имконият пайдо бўлганди.

Аммо унинг зарбасини охирги паллаларда Лукас Эрнандес қайтаришга муваффақ бўлди. Гамейронинг очиқ қолган дарвоза йўллаган зарбасини эса Рафаэль варан бош билан қайтаришга эришди ва шу тариқа, “Мадрид дербиси”да ҳисоб очилмади.

Ла-Лига. 12-тур

“Атлетико” – “Реал” – 0:0

“Атлетико”: Облак, Эрнандес, Савич, Годин, Хуанфран, Габи, Партей (Феррейра Карраско 53), Коке, Ньигес, Гризманн (Торрес 77), Корреа (Гамейро 77).

“Реал”: Касилья, Карвахаль, Варан, Рамос (Начо 46), Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос, Иско, Бензема (Асенсио 77), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Карвахаль 20, Савич 34, Ньигес 63, Коке 70, Марсело 78, Начо 82, Эрнандес 82.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz