Қайднома

Қидирув

«Насаф» – «Пахтакор» учрашуви трансляциясига оид маълумотлар

«Насаф» – «Пахтакор» учрашуви трансляциясига оид маълумотлар

  19.11.2017 12:00
  0
  688
«Насаф» – «Пахтакор» учрашуви трансляциясига оид маълумотлар

Анъанамизга мувофиқ, бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда бўладиган  “Насаф” – “Пахтакор” учрашувининг трансляциясига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Албатта, бундай қизиқарли учрашувни аввало стадионга келиб томоша қилишга нима етсин. Аммо ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, бундай имкониятга эга бўлмаган мухлисларни ҳам ёддан чиқармаслигимиз керак.

Демак, “Марказий” стадионимиздаги учрашув ҳар доимгидек ходимларимиз томонидан mycujoo.tv сайти орқали тўғридан-тўғри видеотрансляция қилинади.

Видеотрансляцияга мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин. 

Бугунги учрашув расмий сайтимиз орқали, ҳар доимгидек онлайн матнли трансляция қилинади.

Матнли трансляцияга мана бу ҳавола орқали ўтинг. 

“Насаф” – “Пахтакор” учрашуви  “Sport” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. Учрашувни таниқли футбол шарҳловчиси - Мурод Ризаев шарҳлайди. Трансляция режиссёри - Туроб Ҳайдаров. Шунингдек учрашувга оид маълумотларни “Ўзбекистон” радиоканалидаги (FM 103.1) радиойўқлама орқали ҳам тинглашингиз мумкин.

Яна бир маълумот, бугунги учрашув ПФЛ расмий сайтида ҳам намойиш қилиниши режалаштирилган.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz