Қайднома

Қидирув

«Сўғдиёна»: Рақибимиз «Қўқон-1912»

«Сўғдиёна»: Рақибимиз «Қўқон-1912»

  19.11.2017 12:43
  0
  436
«Сўғдиёна»: Рақибимиз  «Қўқон-1912»

Олий лиганинг 29-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Қўқоннинг  “Қўқон-1912”  клубини қабул қилади. Ушбу учрашув жамоамизнинг олий лигадаги  613-ўйини бўлади. Эътиборингизга жамоаларнинг Жиззахдаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи давра 14-турида “Сўғдиёна”  сафарда   “Қўқон-1912”га  қарши баҳс олиб борган эди.  Ушбу баҳсда ўткан масумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Мурод Холмухаммедов 20 дақиқада ҳисобни  пенальтидан очган эди. Кўп  ўтмай 25 дақиқада  Сухроб Бердиев ҳисобни 2:0 кўринишига  олиб келган. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Филип Райевац ҳисобни йирик 3:0 ҳолатига олиб келган эди. Иккинчи бўлимнинг 55 дақиқасида Сардор Эминов пенальтидан ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди 3:1. 76 дақиқада Санжар Рашидов Никита Рибкин дарвозасини ишғол қилди ва  шу тариқа ўйин 3:2 ҳисобида якунланган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда сафарда  “Навбаҳор” га қарши баҳс олиб борган эди ва 4:1 ҳисобида мағлубиятга учради. “Қўқон-1912 ”  ўз майдонида   “Бунёдкор” ни  қабул қилди ва  2:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

“Қўқон-1912 ” 41 очко билан турнир жадвалида  8-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 28 очко билан 13-ўриндан жой олган.

ЎЙИННИ  АХРОЛ  РИСҚУЛЛАЕВ   БОШҚАРАДИ

“Сўғдиёна” (Жиззах)- “Қўқон-1912” (Қўқон)

Ушбу баҳсни Ахрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Темур Гайнулинлар ёрдам беради. Заҳирадаги  ҳакам Олег Рубаков.

Назоратчи: Артём Артюнов

ЎзПФЛ вакили:  Шерзод Ражабов

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Қўқон-1912”  клублари олий лигада шу кунгача 21 бор куч синашишган.“Қўқон-1912” ҳисобида 7 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 10 та ғалаба мавжуд. 4 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  жиззахликлар томонида:  35:26. “Қўқон-1912”  ўзаро ўйинларда 25 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 34 очкони қўлга қиритган.  “Қўқон-1912”нинг энг йирик ғалабаси 4:2, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  5:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

29.10.2016 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 1:1

26.06.2015 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 2:1

14.09.2002 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 1:0

10.05.2000 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912» 3:2

25.09.1999 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 1:1

14.08.1998 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 5:2

06.09.1995 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 4:0

03.11.1994 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 3:0

29.09.1993 «Сўғдиёна» - « Қўқон-1912 » 1:0

26.08.1992  «Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» 1:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 10 та ўйиндан 8 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда Қўқонликларга 3 очкони бой бермаган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 18 ноябрь куни соат 14:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 19 ноябрь  куни 14:00 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади.

“ҚЎҚОН-1912” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР

Жалил Кимсанов 2012-2013 йилларда,Сухроб Бердиев 2013-2014, Акмал Холмуродов ва Мурод Холмуҳаммедовлар 2015-2016 “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилишган.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz