Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: 17 ёшли футболчи муҳим голга муаллифлик қилди

Вадим Абрамов: 17 ёшли футболчи муҳим голга муаллифлик қилди

  19.11.2017 19:19
  0
  724
Вадим Абрамов: 17 ёшли футболчи муҳим голга муаллифлик қилди

Фарғонада бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Машъал” (2:1) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

– Қизиқарли ўйин бўлди. Голга тортадиган вазиятларни кўп содир этганимиз билан улардан максимал фойдалана олмаяпмиз. Агар барча имкониятлар муваффақиятли якун топганда эди, баҳс сурати “Нефтчи” учун анча енгил кечган бўларди. Шу боис, ўйин давомида асабий ҳолатда бўлдим.

– Вадим Карленович, “Нефтчи”нинг асосий таркибини ёшлар ташкил қилади. Хусусан бугун 17 ёшли футболчи Авазбек Ўлмасалиев жамоага ғалаба келтирувчи гол киритди. Умуман олганда, ёш шогирдларингиз ҳақида фикрингиз ?

– Йигитларни ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганига гувоҳи бўляпман. Натижани кўриб турибсиз. 17 ёшли футболчи жамоа учун муҳим голга муаллифлик қилди. Аввалига мен Авазбек Ўлмасалиевни асосий таркибда майдонга туширганимда кўпчилик унга шубҳа кўзи билан қараганди.

Лекин якунда Ўлмасалиев ишончимизни оқлаб, ўзини кўрсатмоқда. Шу қатори терма жамоа учун муносиб номзод сифатида улғаймоқда. Мен бундан хурсандман. Авазбекдан савияли марказий ҳимоячи етишиб чиқади деб ўйлайман.

Сўнгги турда ҳам ёшларга имконият беришда давом этамиз ва охирги баҳсда ҳам ғалаба учун курашамиз. Мавсумни муносиб якунлашни ният қилганмиз, – деди Абрамов

“Нефтчи” матбуот хизмати


Манба: fcneftchi.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz