Қайднома

Қидирув

Гвардиола: «Манчестер Сити» ЕЧЛ фаворитлари қаторида эмас»

Гвардиола: «Манчестер Сити» ЕЧЛ фаворитлари қаторида эмас»

  21.11.2017 15:53
  0
  580
Гвардиола: «Манчестер Сити» ЕЧЛ фаворитлари қаторида эмас»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола “шаҳарликлар”нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Гуруҳ босқичининг якунига икки тур қолганида Англия клуби вакиллари мусобақанинг плей-офф босқичига чиқиш йўлланмасини нақд қилишган.

“Биз плей-оффга чиқдик, лекин қуръада қандай рақиб тўқнаш келишини ҳеч ким билмайди. Гуруҳни биринчи ўрин билан якунлашимиз керак, зеро 1/8 финалда жавоб учрашувини уйда ўтказамиз.

Чемпионлар Лигаси – нуфузли мусобақа, унда фаворитлар - «Барселона», «Реал» ва бошқа клублар, биз ҳали ҳеч нарсага эришмадик. Клубнинг Европадаги тарихини яратиш бизнинг қўлимизда”, - дейди испаниялик мутахассис УЕФАнинг расмий сайтига берган интервьюда.

Эртага 21 ноябрь оқшомида, Чемпионлар Лигасининг 5-турида «Манчестер Сити» клуби ўз уйида «Фейеноорд»ни қабул қилади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz