Қайднома

Қидирув

«Н» гуруҳи. «Реал» АПОЭЛни аяб ўтирмади, «Тоттенхэм» иродали ғалаба қозонди

«Н» гуруҳи. «Реал» АПОЭЛни аяб ўтирмади, «Тоттенхэм» иродали ғалаба қозонди

  22.11.2017 04:04
  0
  1051
«Н» гуруҳи. «Реал» АПОЭЛни аяб ўтирмади, «Тоттенхэм» иродали ғалаба қозонди

Европа Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган “H” гуруҳидан ўрин олган барча учрашувлар якунланди.

Кипрга сафар уюштирган Мадриднинг “Реал” клуби АПОЭЛ дарвозасига жавобсиз олтита гол урган бўлса, “Тоттенхэм” “Боруссия” устидан иродали тарзда ғалаба қозонди.

“Қироллик клуби” футболчилари биринчи бўлимнинг ўзида АПОЭЛ дарвозасига тўртта гол уришни уддасидан чиқишди.

Жумладан, Карим Бензема дубль муаллифига айланган бўлса, Модрич ва Начолар ҳам ўз номларини таблога ёзиб қўйишди.

Танаффусдан сўнг мадридликларнинг юлдуз футболчиси Криштиану Роналду Бензема каби дубль муаллифига айланди. Шунингдек, бугун, ҳар икки футболчи биттадан голли узатмага ҳам муаллифлик қилишди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида “Тоттенхэм” сафарда Дортмунднинг “Боруссия” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратда.

Дастлаб, 31-дақиқада Пьер-Эмерик Обамейянг ҳисобни очганди, бироқ меҳмонлар иккинчи бўлимда Харри Кейн ва Сон Хён Минларнинг голлари эвазига уч очкога эга бўлди.

Ҳар икки голга ассистент вазифасини ярим ҳимоячи Деле Алли қойилмақом тарзда бажариб берди.

Шу тариқа, “Реал” 5-тур якунига кўра, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритган бўлса, “Тоттенхэм” бугунги ғалабадан сўнг гуруҳда биринчи ўринни мустаҳкамлади. “Боруссия” эса 2 очко билан учинчи ўринда қолиб кетди.

5-турдан сўнг “H” гуруҳи жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. “Тоттенхэм” — 13 очко; 2. “Реал” — 10; 3. “Боруссия” Д — 2; 4. АПОЭЛ — 2.

ЕЧЛ, 5-тур.

“Н” гуруҳи.

АПОЭЛ – Реал 0:6.

Голлар: Модрич 23, Бензема 39, Начо 41, Бензема 45+1, Роналду 49, Роналду 54.

АПОЭЛ: Наузет, Вурос, Карлао, Лаго, Раеда, Алонефтис, Винисиус (Фариас 59), Зоҳид, Мораиш (Эбесилио 66), Саллай (Эфрем 60), Поте.

Реал”: Касилья, Варан, Карвахаль, Марсело (Эрнандес 58), Начо, Асенсио, Кроос (Себальос 58), Модрич, Бензема (Майораль 64), Васкес, Роналду.

Огоҳлантириш: Карвахаль 90.

***

“Боруссия” Д – “Тоттенхэм” - 1:2.

Голлар: Обамеянг 31 - Кейн 49, Сон Хён-Мин 76.

“Боруссия” Д: Бюрки, Бартра, Геррейру, Загаду, Тольян, Шмельцер, Вайгль, Гетце, Кагава, Ярмоленко, Обамеянг.

“Тоттенхэм”: Льорис, Вертонген, Орье, Роуз, Санчес, Алли, Дайер, Уинкс, Эриксен, Кейн, Сон Хён-Мин.

Огоҳлантиришлар: Шмельцер 52, Тольян 90+6.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz