Қайднома

Қидирув

Месси жума куни совринлари бўйича Роналду билан тенглашиб олади

Месси жума куни совринлари бўйича Роналду билан тенглашиб олади

  22.11.2017 13:27
  0
  824
Месси жума куни совринлари бўйича Роналду билан тенглашиб олади

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 24 ноябрь, жума куни УЕФА таркибига кирадиган мамлакатлар орасида ўтказиладиган чемпионатларда энг кўп гол урган футболчига топшириладиган “Олтин бутса” соврини билан тақдирланади. Бу ҳақда “Soccer.ru” нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Месси 2016/2017 йил мавсумида энг кўп гол урган футболчини аниқлаш борасидаги сўровнома натижасига кўра 74 балл тўплаб, “Спортинг” ҳужумчиси Бас Дост ва “Боруссия Дортмунд” клуби тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянг каби футболчиларни ортда қолдирган.

Аргентиналик футболчи ушбу совринни 4-марта қўлга киритмоқда. Унинг асосий рақобатчиси ҳисобланмиш Криштиану Роналдуда ҳам 4 та “Олтин бутса”си бор.

Совринни топшириш маросими Барселона шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Лионель Месси ўтган мавсум Испания чемпионатида 4936 дақиқа ҳаракат қилиб, 58 та гол урган бўлса, Европа чемпионлар лигаси мусобақасида 810 дақиқа давомида 11 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Месси яқинда 2016/17 йил мавсумида кўрсатган хизматлари учун “Барселона” жамоаси томонидан “Альдо Ровира” соврини билан бешинчи марта тақдирланганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz