Қайднома

Қидирув

Ана халос! Жамоа 11 нафар футболчи ва мураббийнинг жавобини берди

Ана халос! Жамоа 11 нафар футболчи ва мураббийнинг жавобини берди

  22.11.2017 15:24
  0
  1573
Ана халос! Жамоа 11 нафар футболчи ва мураббийнинг жавобини берди

Украинанинг футбол бўйича иккинчи дивизиони иштирокчиси “Полесье” клуби жамоа олдига қўйилган вазифани уддалай олмагани учун мураббий ва 11 нафар футболчига жавоб берди.

“Полосье” жамоаси мавсум якунига кўра, чемпионатда 8-ўринни эгаллади. Биз клуб олдига мавсумни 6-ўрин билан якунлашни вазифа қилиб топширган эдик.

Бироқ улар айтилган ишни бажаришмади ва бизни шарманда бўлишимизга мажбур этишди. Афсуски, на мураббий на футболчилардан ёмон натижа ҳақида садо чиқмади. Шу сабабга кўра, 11 футболчининг учтаси жамоанинг 19 ёшлилар таркибига юборилади.

Қолганлари эса жамоадан четлатилади, шу ўринда мураббий Эдуард Лавров “Полосье” жамоасини учинчи мавсумда бошқармайди. Тажрибасиз мураббий хизматларидан фойдаланишни бас қиламиз”, - дея ёзади Житомир районининг губернатори Игорь Гундич.

Шунингдек, губернатор Гундич жамоа келаси мавсумда ўз таркибига умуман янги футболчи ва тажрибалироқ мураббийни жалб этиши ҳақида ҳам таъкидлаб ўтган.

Балки Ўзбекистон жамоаларида ҳам мана шундай қарорларни қабул қилиш вақти келгандир. Ёки қачонгача мухлислар тўпни тўғри тепа олмайдиган футболчилар ўйинини томоша қилиб юраверади.

Балки ўзига футболни касб қилиб олган тажрибасиз мураббийлар ўзбек футболида келишилган ўйинлар келиб чиқишига сабаб бўлаётгандир. Биз воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz